Венгрия Ўзбекистонда атом электр станциялари қурилишини қўллаб-қувватлади

0
1830
Манба: www.reuters.com

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбарияти Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Питер Сиярто бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги.

Музокаралар Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг 5-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар давомида Венгрия томони яна бир бор ядровий энергия, шунингдек, табиий газ етказиб бериш масалаларига эътибор қаратди.

Венгрия делегацияси вакиллари атом энергиясиз атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш учун зарур кўрсаткичларга эришиш мумкин эмаслигини таъкидладилар.

«Шу муносабат билан Венгрия томони Ўзбекистоннинг ўз ҳудудида атом энергиясини ривожлантириш фойдасига танлови мутлақо тўғри эканлигини таъкидлади», дейилади хабарда.

Музокаралар якунида томонлар тинч атом энергиясидан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, Ўзбекистонда биринчи атом электр станциясини барпо этиш тўғрисида келишиб олдилар.

Венгрия томони Ўзбекистон учун ажратиладиган грандлар доирасида ядро энергетикаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича Будапешт техник университетида яхши ўқув дастури ва Пакс АЭСда амалий машғулотлар ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди.

«Шунингдек, минтақавий газ бозорини ривожлантириш масалалари ва ушбу соҳада Ўзбекистоннинг келгусидаги режалари муҳокама қилинди», – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг