Конго Демократик Републикасида кучли ёмғирдан кейин 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

0
1362
Manba: Gulf Times

Кеча тунда Конго Демократик Републикаси пойтахти Киншаса шаҳрида кучли ёмғир ёғди ва бу ер кўчкиларига олиб келди. Оқибатида қирқ киши ҳалок бўлди,  баъзи одамлар кўчкилар остида қолди.

“Лемба ва Нгаба туманларини боғлайдиган кўприк қулаб тушди,  Кисенсо туманида эса яна бир кўприк вайрон бўлди”,  дея хабар берди Киншаса шаҳри ҳокими ўринбосари Нерон Мбунгу. “300 дан ортиқ уй сув остида қолди. Яна кўплаб уйлар вайрон бўлган”, дейди Лемба тумани майори Жин Нсака.

Киншасада ҳалокатли тошқин ва ёмғирлар тез-тезбўлиб туради. Ўтган йилнинг январ ойида кучли ёмғирдан кейин бўлган кўчки ва тошқинларда 50 га яқин одам  ҳалок бўлган эди. Африканинг учинчи йирик шаҳри Киншаса 10 миллионга яқин аҳолига эга ва уларнинг аксарияти омонат уйларда яшайди.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг