Саудия Арабистони Подшоҳининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ал-Сауд (МБС) бир неча кундан сўнг, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Саудия подшоҳи манзилига қарата билдирилган резонансли баёнотга жавоб беришга қарор қилди.
Маълумотларга кўра, Трамп Саудия подшоҳини мудофаа сарфини кучайтиришга чақирган ҳамда Ар- Риёд Америка Қўшма Штатлари қўллаб-қувватламаса ҳеч нарса қилолмаслигини айтган эди.
«Подшоҳ, биз сизни ҳимоя қиламиз, бизсиз икки ҳафта ҳам туриб беролмас эдингиз. Сиз, ҳарбий харажатларимиз учун пул тўлашингиз керак», деган эди АҚШ етакчиси.
Шаҳзода Муҳаммад Bloombergга берган интервьюсида, Трампнинг Саудия Арабистони Қўшма Штатларга бутунлай қарамлиги ҳақидаги сўзларини инкор қилди.
«(Трампдан аввалги раҳбар) Президент Обама саккиз йил давомида нафақат Саудия Арабистони балки, бутун Яқин Шарқнинг манфаатларига қарши иш олиб боради.
Гарчи, Қўшма Штатлар бизнинг кун тартибимизга қарши иш қилса-да, биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қила олдик «, деди Муҳаммад ал-Сауд.
Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонига бирор нарса таҳдид қилишидан аввал, камида 2 минг йил ўтиши керак.
Бундан ташқари, МБС подшоҳликнинг хавфсизлигини таъминлаш учун тўловларни амалга ошириш хусусидаги Трампнинг талабларини танқид қилди.
«Биз хавфсизлик учун ҳеч нарса тўламаймиз. Биз Америка Қўшма Штатларидан етказилган барча қурол-аслаҳалар учун тўловларни амалга ошириб қўйганмиз деб ҳисоблайман ва булар бизга текинга келган эмас. Саудия Арабистони билан Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муносабатлар бошланган пайтдан бошлаб, биз ҳар бир нарса учун пул тўлаб қўйганмиз», – дея таъкидлаган валиҳад Шаҳзода.