Молдова президенти Европа Иттифоқи, Россия ва АҚШ ўртасидаги «уч томонлама шериклик»га чақирди

0
1934
Манба: TASS

Молдова «Eвропа Иттифоқи, Россия Федерацияси ва АҚШ ўртасидаги норасмий уч томонлама шериклик алоқаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришдан» манфаатдор. Бу ҳақда Молдова президенти Игор Додон Брюсселда Европа парламентининг ташқи алоқалар бўйича комиссияси раиси Девид Макалистер билан учрашувда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «РEГНУМ».

Учрашув доирасида Додон ва Макалистер Молдованинг ички ва ташқи сиёсатига оид масалаларни, жумладан, «Молдова томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш учун Европа институтлари билан стратегик мулоқотларни чуқурлаштиришни» муҳокама қилдилар.

Молдова Президенти амалдаги ҳукуматнинг устувор йўналишлари иқтисодиётни рағбатлантириш, барча соҳаларда ва барча даражаларда коррупцияга қарши курашиш, демократия ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш эканлигини таъкидлади. Додон мамлакат имиджини ошириш ва ЕИ билан хамкорлик тўғрисидаги битимни самарали амалга оширишга чақирди.

Молдова раҳбари, шунингдек, «Молдованинг мувозанатли ташқи сиёсат юритиш, Молдованинг бетарафлигини мустаҳкамлаш ҳамда Днепрбўйи можаросини сиёсий усуллар билан ҳал қилиш» бўйича харакатлар йўналишини  тасдиқлади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг