Youtube АҚШда вояга етмаганлар маълумотларини йиққани учун рекорд миқдорда жарима тўлайди

0
1524
Манба: TRT World

АҚШ маъмурияти Googleга тегишли бўлган Youtube сайтини вояга етмаганлар маълумотларининг махфийлиги тўғрисидаги қонунни бузгани учун жаримага тортди, дея хабар бермоқда «Associated Press» нашри.

АҚШ Федерал Савдо Комиссияси тергов жараёнида Youtubeда 13 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган рекламаларни жойлаштирганини аниқлади. Бу видео хизмат ота-оналарнинг рухсатисиз болаларнинг муайян нарсалар кесимида нимани кўпроқ афзал кўришлари тўғрисида маълумот тўплайдиган Cookie файллардан фойдаланганлигини кўрсатади.

Комиссия қарори билан Youtube 170 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши керак. Бу бугунги кунда АҚШда «Вояга етмаганларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни бузгани учун энг катта жарима ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг