Саудия Арабистони аёлларга маҳрамсиз ҳаж қилишга рухсат бериши мумкин

0
2602
Foto: Middle East Eye

Arab News хабарига кўра, келажакда аёллар ҳаж сафарига эркак маҳрамсиз боришлари мумкин бўлади.  Айни пайтда аёллар Саудия Арабистонига ибодат учун маҳрам (эркак васий) билан боришлари талаб қилинади. Аммо, 45 ёшдан ошган аёллар махсус гуруҳлар билан маҳрамсиз сафар қилишлари мумкин.

Ҳозирда Ҳаж ва Умра вазирлиги сайёҳлик ва умра  визаларини бериш бўйича изланишлар олиб бормоқда ва бу жараён аёлларнинг маҳрамга эҳтиёж сезмасдан келишига йўл очади. Бу Ҳаж ва Умра соҳасидаги бир қатор ўзгаришлардан бири бўлиб, вазирлик томонидан бизнесни ривожлантириш учун ушбу соҳага эътибор қаратилган.

Умра фирмалари бу тақиқдан молиявий зарар кўрадилар. Агар ҳукумат аёлларнинг маҳрамсиз қиролликка киритилмаслик қонунини ўзгартирмаса, 200 га яқин Ҳаж компаниялари ёпилиб кетишидан хавотирдалар. «Биз ҳар доим расмийлардан биз билан алоқада бўлишларини хоҳлаймиз ва юқори идораларни талабларимизни кўриб чиқишга чақирамиз», дейди Ҳаж ва Умра бўйича миллий қўмитанинг раҳбари Марван Аббос.

манба

Теглар:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг