Трампнинг импичмент сўрови: вазият қалтислашмоқда

0
1521
Фото: The Guardian

Президент Дональд Трампнинг импичмент қилиниши билан боғлиқ сўров чоршанба куни Capitol Hill’да бўлиб ўтган тингловларда республикачилар томонидан амалга оширилган хатти-ҳаракатлар натижасида ўзининг авж палласига чиқди.

Шу куни Capiroll Hill’да Пентагон раҳбарияти вакили Лара Купер Украина масаласида баёнот бериши лозим эди. Вакиллар Палатасидаги республикачилар партияси аъзолари эса, ёпиқ эшиклар ортида кўрсатма бераётган Пентагон раҳбари ёнига киртишларини талаб қилиб, тўполон кўтардилар.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп томонидан ўз сиёсий рақиби Бейденга қарши амалиётни амалга ошириш учун Украина Президенти Владимир Зеленскийга босим ўтқазганлиги тўғрисидаги фактлар сабаб АҚШ Президентига нисбатан импичмент даъвосини қаноатлантириш борасида суриштирувлар бошланиб кетган эди. Чоршанба кунги тинглов эса, шу суриштирувлар процедураси ҳисобланган. Аммо республикачилар тўғридан тўғри ушбу тингловга ҳалал беришга уриндилар. Бироқ омма олдидаги баёнотлар ва кўрсатмалар импичмент сўровини келтириб чиқарган далилларни қўллаб-қувватламоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг