Фотофакт: Борнео филларини қутқариш учун ҳаракатлар

0
2243
Foto: The Guardian

 Малайзия ва Индонезия дунёдаги энг қадимги ўрмонзорларнинг ватани ҳисобланади. Шу билан бирга бу икки мамлакат дунёдаги палма ёғининг 85% дан ортиғини ишлаб чиқаради.  Бироқ, қишлоқ хўжалигининг ривожи ва нефт ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ўрмонларнинг камайиши,  ифлосланиши,  ернинг емирилиши ва одамлар хамда ёввойи ҳаёт ўртасида курашларни келтириб чиқарди. Малайзия ва Индонезиядаги ўрмонларнинг кесилиши Борнео филларини ҳам хавф остига қўйди. Улар учун ўрмон яшаш жойи ва озуқа манбаидир. Ҳозир баъзи плантацияларда бу жонзотларнинг ўрмон бўйлаб эркин ҳаракат қилишлари учун экологик йўлакларни яратиш устида иш олиб борилмоқда. Қуйида сиз бу ишларга оид суратлар билан танишишингиз мумкин.

Foto: The Guardian

Борнео оролидаги Сабаҳ штатида ёш ва катта  палма дарахтлари табиий чангалзор бўйлаб ёйилган. Ҳозирда палма дарахтлари кўпайиши учун ўрмонларни кесиш тақиқланган, Сабаҳ ерларининг 30 фоизигачасини ҳимоя қилинадиган ҳудудларга айлантириш режалаштирилмоқда.

Foto: The Guardian

Айни пайтда Борнео филлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида. Уларнинг сони тахминан 2040 тани ташкил қилади. Ўрмонларни қишлоқ хўжалик экинзорларига айлантириш натижасида уларнинг яшаш ҳудудлари йўқолиб бориши филларнинг омон қолишига асосий таҳдид ҳисобланади.

Foto: The Guardian

Борнео фили палма плантациясини кезмоқда ва кесилган палма дарахтларининг таналарини емоқда. Қишлоқ хўжалиги ландшафтларидаги бундай экологик коридорлар ҳайвонларнинг омон қолиши учун жуда муҳимдир.  Ушбу ўтиш йўллари филларга тоза сув ва кенг яйлов майдонларига кириш учун ўрмон ичида ҳаракатланиш имкониятини беради.

Foto: The Guardian

Борнео филлари тўлиқ улғайгач,  кунига 150 кг гача ўсимлик истеъмол қилади. Улар асосан палмалар,  ўтлар ва ёввойи бананларни истеъмол қилади. Филлар ҳар куни катта масофани босиб ўтадилар.

Foto: The Guardian

Палма дарахти плантацияларини бетартиб кесиш, асосан Индонезия ва Малайзияда ўрмонларининг камайишига олиб келди ва ҳозирги пайтда Жанубий Америка ва Африкадаги ўрмонлар ҳам айнан шу хавфга дуч келмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг