Эрон Ироқни ракета ҳужумлари бошланишидан олдин оғзаки равишда огоҳлантирган

0
1902
manba: LIGA.net

Эрон Ироқни ракета ҳужумлари бошланишидан олдин оғзаки равишда огоҳлантирган

Бу ҳақда Бағдоддаги CНН телеканали раҳбари Муҳаммад Тавфиқ хабар бермоқда

Ироқ Бош вазири Адил Абдул Маҳдининг сўзларига кўра, Эрон ракета ҳужумларига старт беришдан олдин Ироқликларни оғзаки равишда огоҳлантиришга эришган. Бош Вазир бу ҳақда ўз баёнотида маълум қилди.

Баёнотда, жумладан шундай дейилган:

«8 январь куниярим тунда биз Эрон тарафидан расмий характерга эга оғзаки огоҳлантирув хабарини қабул қилиб олдик. Унга кўра яқин орада (ёки аллақачон) марҳум генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШ дан ўч олиш учун ҳарбий ҳаракатлар бошлаб юборилиши айтилган эди.

Абдул Маҳдининг сўзларига кўра, Ироқ Эрон томонидан «зарурий чоралар кўриш» га чақирилган».

Эслатиб ўтамиз, Эрон томонидан ракета ҳужуми Ироқлик расмийлар томонидан берилган дастлабги маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан 1:45 ва 2:15 оралиғида содир бўлган.

Абдул Маҳди вазиятни издан чиқишига йўл қўймаслик ва очиқ урушга кирмаслик учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширди. Унинг идораси «Ироқ ва минтақа мазкур можаронинг энг дастлабги қурбонларига айланиши мумкинлигини», эътироф этган.

«Ироқ ўз суверенитетига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳатти-ҳаракатга қаршидир. Шу боис ҳукумат низонинг янада оловланмаслигини таъминлашга интилмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоиз, юзага келган мазкур инқироз бутун дунёни янги уруш хавфи ёқасига олиб келиб қўйди».

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг