Хитой Толибон ва афғон расмийларини икки кунлик музокараларга таклиф қилмоқда

0
1399
Фото: Al Jazeera

Толибон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар тўхтатилганидан кейин, Хитой толибон вакилларини Пекинда бўлиб ўтиши кўзда тутилган икки кунлик Афғонистон ичидаги конференцияда қатнашишга таклиф қилди.

Толибоннинг сиёсий вакили Суҳеил Шаҳин чоршанба куни Толибон етакчиларидан бири бўлган мулла Абдул Ғани Барадар Доҳада хитойлик дипломатлар билан учрашганини маълум килган.

Конференция 29 ва 30 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Ушбу битим можарога барҳам бериш учун Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасида алоҳида музокаралар олиб бориш учун йўл очади.

«Учрашувнинг барча иштирокчилари шахсий таркибда иштирок этадилар ва улар афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича шахсий фикрлари билан ўртоқлашадилар», дейди Толибон вакили.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани маъмурияти томонидан ушбу музокаралар тўғрисида ҳозирча изоҳ берилмаган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг