Хитой Ғарбга: Бизнинг «бахтли» Шинжон-Уйғур модели сизга на’муна бўлсин

0
2155
Манба: Reuters

Пайшанба куни Хитой, Ғарб танқидига қарши бомбардимонга қарамай, Шинжондаги «бахтли» ва «хавфсиз» минтақада этник мусулмонларга эътиборни бошқа мамлакатлар учун намуна эканлиги ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши бу йилги ҳисоботида Хитойни Шинжон-Уйғур вилоятда этник уйғурларни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди. Бу ерда мутахассислар ва БМТ фаоллари фикрига кўра, камида 1 миллион одам қамоқхоналарда сақланмоқда.

Сешанба куни Хитой дипломати Жианг Дуан, баъзи “ғаразгўй” ғарб давлатлари ҳақиқатни бузиб талқин қилишликда айблаган, масалан, экстремизмга қарши кураш ва янги кўникмаларга эга бўлиш учун мўлжалланган Шинжондаги касбий таълим марказлари фаолиятини.

«Аслида, Шинжоннинг бу соҳадаги тажрибаси бошқа мамлакатларга ҳам наъмуна бўлиши мумкин», – деди Жианг, сўнг марказлар радикализм тарафдорлари томонидан қайта тарбияланишига ёрдам беришини таъкидлади.

«Энди Шинжондаги вазият барқарор, одамлар дўстона ва уларнинг ҳуқуқлари тўла ҳурматга сазовордир. Сўнгги уч йил ичида бирорта террористик ҳаракат бўлмади, Шинжонда одамлар ўзларини анча яхши, бахтиёр ва хавфсизроқ ҳис қилмоқдалар», деб қўшимча қилди Жианг.

Сўнгги бир неча йил ичида уйғурлар, асосан туркийзабон мусулмонлар ва этник хитойлар яшайдиган ҳудудда, хусусан Шинжон-Уйғур жанубида, зўравонликлар натижасида юзлаб одамлар ҳалок бўлган.

Хитойнинг бу сиёсати танқид қилинган мактубни Австралия, Канада, Япония, Буюк Британия, Франция, Германия ва Швейцария ва бошқа 22 мамлакат элчилари имзоладилар, лекин Америка Қўшма Штатлари имзоламади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг