Греция Бош вазири: ”Музокаралар бошланиши учун Туркия бизга нисбатан қилаётган таҳдидларини тўхтатиши керак”

0
1090
Фото: Reuters

4 сентябрь куни Греция Бош Вазири Кириакос Мицотакис Тукияга мурожаат қилди. Унга кўра, юнонлар ва турклар орасида юзага келган муаммони ҳал қилиш йўлидаги музокаралар бошланиши учун Туркия Грецияга қилаётган таҳдидларини бас қилиши керак бўлади. Айни пайтда бу икки мамлакат ўртасида Ўрта Ер Денгизидаги чегаранинг ҳудуди ва у ерда жойлашган газ манбаалари бўйича келишмовчилик келиб чиқмоқда.

“Алоқалар бошланиши учун таҳдидларни тўхтатинг” деди Мицотакис Туркияга мурожаат қилар экан.

Туркия 10 август куни ўзининг “Oruk Reis” деб номланган тадқиққот кемаси ва уни кузатиб бориш учун бир қанча ҳарбий кемалардан ташкил топган флотини Греция ва Кипр билан баҳсли ҳудуд ҳисобланувчи Кастеллоризо ва Крит оролларига жўнатди. Туркия шундан бери бу ҳудудда ишларини давом эттирмоқда. Бунга жавобан Греция ўзининг Европа Иттифоқидаги бир неча шериклари ва БАА билан мазкур ҳудудда денгиз ҳарбий кучларининг машғулотларини бошлади.

Пайшанба куни НАТО раҳбари Енс Столтенберг Туркия ва Греция Ўрта Ер Денгизида ҳарбий тўқнашувларни олдини олиш борасида музокаралар олиб боришга рози бўлишганини айтганди. Лекин, шу куни кечқурун Греция бу хабарларни рад этди.

“Греция Туркия билан Ўрта Ер Денгизининг шарқий ҳудудидаги зиддиятларни бартараф этиш учун музокаралар олиб боришга рози бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди” деган Греция Ташқи ишлар вазирлиги.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг