Россия Президенти бугун мудофаага оид қатор учрашувларни бошлайди.

0
923
Фото:(TASS)

Россия Президенти Владимир Путин мудофаа билан боғлиқ мавзулар бўйича қатор учрашувларни бугун, яъни 25-май куни бошлайди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Дмитрий Песков TASS агентлигига хабар берди.

Матбуот котибининг айтишича, Владимир Путин бугун Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан кўришади. Сешанба куни эса қатор келувлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Аммо, Песков ташриф юзасидан бошқа ҳеч қандай маълумотни ошкор қилмаган.

Кремль матбуот хизмати хабар беришича, Сочида бўлиб ўтадиган учрашувда Президентлар қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш йўлларини муҳокама қилади. Шунингдек, савдо-иқтисодий, ҳарбий техник, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва Евроосиё интеграциясини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Аввалроқ, мудофаа билан боғлиқ учрашувлар офлайн режимда ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Таъкидлаш керак, президент ҳар йили икки марта Россия мудофаа вазирлиги расмийлари ва мудофаага оид компания раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг