“Биз хавфсизлик ҳақида ўйлаймиз”: Қозоғистон президенти Лукашенкага жавоб берди

0
1051
Фото:(azattyq-ruhy)

Қозоғистон Президенти Кассим-Жомарт Токаев Белорусь раҳбари Aлександр Лукашенкога жавоб қайтарди.

“Қозоғистон меҳмондўст эди, пандемия сабабли президент қўнғироқ қилмай қўйди. Мен илгари Қозоғистон меҳмондўст, ташрифларни ҳуш кўради, деб ўйлар эдим, аммо ҳозир ундай эмас”, – дея танқид қилган Aлександр Лукашенко Олий Евроосиё Иқтисодий Кенгаши йиғилишида.

Ушбу фикрга Қозоғистон президенти – “Раҳмат, Aлександр Григориевич, чиқиш қилганингиз учун. Ҳамкасбларимдан бизнинг меҳмондўстлигимизга шубҳа қилмасликларини сўрайман. Мазкур учрашувни онлайн режимда ўтказиш тўғрисида қарор консенсус асосида қабул қилинди. Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарларининг соғлиғи ва хавфсизлигидан хавотирда эканимиз учун шундай бўлди. Вазият соддалаштирилмаслиги керак, пандемия ҳануз давом этмоқда”, – деган.

Шу билан бирга, Белорусь президенти октябрь ойида Минскда ЕУ мамлакатлари раҳбарларини кутаётганини эълон қилди.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг