Грузияда 24 соат ичида учта зилзила содир бўлди

0
778
Фото:www.newsgeorgia.ge

Грузия шарқида бир сутка ичида учта зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Миллий сейсмик мониторинг маркази хабар берди.

Novosti-Gruziya сайтининг маълум қилишича, 10 август куни Дманиси шаҳридан 24 километр ғарбда 3,1 магнитудали зилзила содир бўлган.

Шундан етти соат ўтиб, 11 август куни соат 01:14 да Ниноцминда шаҳридан 25 километр шарқда жойлашган Самеба қишлоғида 3,2 магнитудали зилзила сезилди. Уч дақиқадан сўнг яна 3,1 магнитудали ер қимирлаши кузатилган.

Грузияда охирги бир ой ичида 1,2 мингдан ортиқ зилзила қайд этилган, уларнинг аксарияти Самеба қишлоғида рўй берган.

Миллий сейсмик мониторинг маркази раҳбари Тея Годоладзенинг таъкидлашича, экспертлар бу жараёндан ажабланмаган, боиси Жавахет тизмасида вулқон бор.

Тадқиқот натижаларига кўра, бу ҳодиса аҳоли учун жиддий хавф туғдирмайди. Грузия сейсмик фаоллиги ўртача бўлган мамлакат ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Грузиядаги энг кучли зилзилалар 1991 йилда Ғарбий Рача ва Имерети ҳудудларида содир бўлганди. Ўшанда зилзила эпицентри 9 баллга етган. Натижада 200 киши ҳалок бўлган, 46 минг уй ва саноат объектлари вайронага айланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг