Қошиқчи қотиллигида иштирок этган кишининг обрўсини тиклашга ҳаракат қилмоқдалар

0
1689

Саудия ҳукумати журналист Жамол Қошиқчининг шафқатсиз қотиллигидан кейин ўз лавозимини йўқотган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг собиқ маслаҳатчиси Сауд ал-Кахтанийнинг обрўсини тиклашга ҳаракат қилмоқда.

Қиролликдаги энг нуфузли шахсларидан бири ҳисобланган Кахтани 2018  йил 2 октябрькуни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Бош консуллигида журналистнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Бироқ, прокуратура шаҳзоданинг собиқ маслаҳатчисини оқлади, бу унинг ҳукмрон оилага қайтиш имкониятини қайтарди.

Валиаҳдга яқинлиги билан танилган Турки ал-Шайх ўз твиттерида Кахтанини табриклаб видео жойлади ва прокурор қарорини «энг яхши хабар» деб атади.

Видеода Саудия Арабистони адолати учун мақтовлар, шунингдек, Қатар ва Туркияга қарши айбловлар акс этган.

Washington Post билан фаол ҳамкорлик қилган таниқли саудиялик журналист Жамол Қошиқчи 2018 йил 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Бош консулхонаси биносида ўлдирилган.

Тергов натижаларига кўра, Туркия Бош прокуратураси журналист режаланган қотиллик қурбони бўлган деган хулосага келган. Қошиқчи дипломатик ваколатхона биносига киргандан сўнг бўғиб ўлдирилган. Қотилликдан сўнг Қошиқчининг жасади қисмларга ажратилиб, йўқ қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг