ОНЛАЙН. Олий даражадаги учрашув ва музокаралар журналистлар эътиборида

0
1849

Аввал хабар қилинганидек, кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун кун давомида ўтказиладиган брифингларда ушбу ташриф ҳақидаги тафсилотлар билан кенг жамоатчилик вақтида хабардор этиб борилади. Шунингдек, кун тартибида мазкур ташрифга оид маълумотлар, информацион роликлар, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги расмий учрашувдан жонли эфирлар тақдим этилади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий uza.uz сайтида Миллий матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказилаётган брифинглар билан боғлиқ тафсилотлар онлайн ёритилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг