Қувайт Фуқаро авиацияси маъмурияти жума куни коронавирус тарқалишидан хавотирланиб Эронга ва ундан келадиган барча рейсларни тўхтатишга қарор қилди, дея хабар беради давлат ахборот агентлиги расмийларга таяниб.
Ҳукумат, шунингдек, сўнгги икки ҳафта ичида Эронга келган фуқаролар ёки кириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни тақиқлашга қарор қилди ва Эрондан келган ҳар қандай Кувайт фуқароси карантинга жўнатилишини қўшимча қилди. Бундан ташқари, Эрондан келган саёҳатчиларнинг киришини ҳам тақиқлашга қарор қилинди.
Қувайт Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаларига мувофиқ тайёрланган баёнот фуқароларни Эронга саёҳат қилмасликка чақирмоқда.