24 соат ичида Иордания ва Ливандан 730 дан ошиқ қочқинлар Сурияга қайтиб келишди

0
1753

Ўтган кун давомида Суриядан чет эл мамлакатларидан 730 дан ортиқ қочқинлар қайтган. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар берди.

«Ўтган кун давомида 732 қочқин Сурия Араб Республикасига хорижий давлатлар ҳудудларидан қайтиб келдилар, шу жумладан Иорданиядан «Жайдет-Ябус» ва «Тел-Калаҳ» назорат пунктлари орқали 178 киши (53 аёл, 91 бола). Ливандан эса Насиб назорат-ўтказиш пункти орқали – 554 киши (166 аёл, 238 бола) ўз уйларига қайтдилар”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, Сурия қуролли кучларининг муҳандислик бўлинмалари Дума (Дамашқ вилояти), Жасим ва Эл-Харра (Дера вилояти) ҳудудлари ва объэктларини тозалаш ишларини бир кунда тугатдилар. Кун давомида мутахассислар 1,9 гектар майдонни тозалашди, 27 портловчи объэкт топилди ва йўқ қилинди.

Суриядаги қуролли можаро 2011 йилдан бери давом этмоқда. 2017 йил охирида Сурия ва Ироқдаги ИШИД террорчилик гуруҳи устидан ғалаба эълон қилинди. Жангариларни йўқ қилиш мамлакатнинг айрим ҳудудларида давом этмоқда. Айни пайтда сиёсий ечим, Суриянинг тикланиши ва қочқинларнинг қайтарилиши биринчи ўринда туради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг