Қирғизистон Қувайт билан қўшма логистика марказларини яратиш ниятида

0
1978
фото: Вечерний Бишкек

Қирғизистон пойтахтида иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик бўйича Қирғизистон-Қувайт ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икки мамлакат делегациялари савдо, қишлоқ хўжалиги, энергетика, таълим, фан, сайёҳлик ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қирғизистон молия вазири саноат маҳсулотлари, хом ашё, истеъмол моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф қилди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг