Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 14 апрел куни берган маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган сутка давомида коронавирусга чалинганлар сони рекорд даражада кўпайиб, 184 372 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилди. Бу билан мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 13.9 миллион кишига етди. Ҳозирда Ҳиндистонда коронавируснинг иккинчи тўлқини давом этмоқда.
Шунингдек, 13 апрел куни Ҳиндистонда яна 1027 киши коронавирус сабаб вафот этган бўлиб, қурбонларнинг умумий сони 172 085 тага етган.