Илон Маскнинг дублони топилди

0
320
Фото:yandex.ru

Хитойда Илон Маскнинг қиёфадоши топилди. Бу ҳақда Рамблер расмий нашри хабар берди.Воқеа гувоҳларидан бири Tesla ва SpaceX асосчисига ўхшаш одамнинг суратини эълон қилди.

Маълумотларга қараганда, расм ҳудди вирусдек тез тарқалди. Одамлар дублнинг ғайриоддий ўхшашлигидан ҳайратда қолишди ва улар расмдаги одам Илон Маскнинг узоқ вақтдан бери йўқолган эгизаки эканлигини даъво қила бошладилар.

Таъкидланишича, баъзилар америкалик миллиардер – Йи Лонг Маск, Элон Ма ва бошқалар номига мос келадиган хитойча номларни ўйлаб топишни бошладилар.

Аввалроқ, 13-декабр, душанба куни Илон Маск Time журнали томонидан 2021-йил одами деб топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг