АҚШ президенти Дональд Трамп «Мусулмон биродарлар»ни хорижий террористик ташкилот сифатида белгилашга ҳаракат қилмоқда. Бу уриниш араб дунёсидаги энг қадимги ва энг таъсирли исломий ҳаракатга қарши санкциялар киритилишига олиб келади.
Мисрда 90 йил олдин асос солинган «Биродарлик» ўз ватанларида такрор-такрор репрессияларни бошдан кечирган. Ташкилот тўғридан-тўғри Миср ҳукуматида ва Яқин Шарқда бир-бирига боғланган одамлар тармоғига эга.
«Биродарлик»нинг мухолифлари, жумладан, авторитар араб давлатлари, бу гуруҳни йўқ қилиниши керак бўлган хавфли террористик гуруҳ санашади. Ҳаракат, бундан ўн йил аввалги оммавий зўравонликларни рад этиб, исломий ақидани тинч йўллар билан татбиқ қилганлигини даъво қилади.
Мисрда 2011-йили президент Ҳусни Муборакни ағдарилишидан сўнг, «Биродарлик» мамлакатда биринчи эркин президентлик сайловида ғалаба қозонади. Кўп ўтмай у оммавий норозиликлардан кейин ҳарбийлар томонидан ағдарилади ва фаолияти қонун билан таъқиқланди.
Унинг етакчиларидан кўпчилиги, жумладан, собиқ президент Муҳаммад Мурсий ва Олий руҳоний – Муҳаммад Бади минглаб мусулмон биродарларнинг оммавий судларидан сўнг ўлимга ҳукм қилинди. Мисрнинг Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) каби иттифоқдошлари ҳам бу гуруҳ билан ҳам жиддий шуғулланишган.
БУ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ?
«Биродарлик» 1928 йилда Мисрда диний қайта тикланиш ва шаръий қонунлар асосида халифалик ўрнатишга даъват этган мактаб ўқитувчиси ва воизи Ҳасан ал-Банна томонидан ташкил этилган.
Баннанинг Биродарлиги Яқин Шарқда тарқалган секуляризмни рад этди ва араб миллатчилигини минтақадаги Ғарб мустамлакачи назоратига қарши туриш учун эмаслигини таъкидлади.
Ташкилот тармоқли тузилмаларга асосланиб, янги аъзоларни тайёрлаш ва ўқитиш билан шуғулланади. Бу катта миқдордаги яширин жараёнлар уларнинг имкониятларини баҳолашни қийинлаштиради.
Бу ташкилот, қуролли гуруҳлардан тортиб, хайрия ташкилотлари сифатида Яқин Шарқда фаолият олиб боради.
Ҳозир улар қаерда?
Яқин Шарқда ва ундан ташқарида бўлган кўпгина сиёсий партиялар ва кампаниялар «Биродарлик» дан келиб чиқгани аниқланган. Лекин уларнинг ҳеч бири «Биродарлик» номини ишлатмайди ёки уларнинг илдизини аниқ кўрсатмайди.
1950 ва 1960 йилларда Гамал Абдул Насрнинг босимидан қочиб чиққан Мисрликлар “Биродарлик” ғояларини Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази давлатларига олиб келишди.
Шимолий Африкадан, то Ямангача фаолият юритадиган таниқли исломий сиёсий гуруҳлар ҳам «Биродарлик» томонидан илҳомлантирилган.
1982-йилда Ҳаракат Суриядаги кучли қуролли кампания томонидан бостирилган Ҳама шаҳрида қуролли ғалаёнга кўмаклашган.
2006 йилда Фаластиннинг сўнгги парламент сайловларида ғалаба қозонган «Ҳамас» жангари гуруҳи «Мусулмонлар биродарлиги»ни Фаластин бўлими сифатида ташкил этилган. Ҳамас Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган.
АҚШнинг иттифоқдоши бўлган Иорданияда 2016 йилда бўлиб ўтган сайловларда ғолиб чиққан сиёсий мухолифат «Биродарлик»нинг бир қисми ҳисобланади.
Туркиядаги АК партия раҳбари ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Мисрнинг қисқа муддатли Мурси ҳукуматини қўллаб-қувватлади ва «Мусулмон биродарлари» нинг кўплаб тарафдорлари Туркиядан бошпана топди. Шунингдек, Қатар ҳам «Биродарлик»нинг кўзга кўринган шахсларини қабул қилди.
НEГА ТАШКИЛОТ САУДИЯ ВА БАА ДА ТАҚИҚЛАНГАН?
Бирлашган Араб Амирликларининг 2011 йилдан буён «Биродарлик»га очиқ қаршилиги БААнинг Қатар билан муносабатлари бузулишининг асосий сабаби бўлиб, Форс кўрфазида бу икки давлат гуруҳнинг тарафкашлари сифатида кўрилади.
Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби консерватив сунний ҳукмрон оиласи бошқарадиган давлатлар «Биродарлик» ни мафкуравий рақиб деб ҳисоблайди ва унинг сиёсий фаоллигини, жумладан, сайловларни қўллаб-қувватлашни уларнинг дйнастик бошқарув тизимига бевосита таҳдид сифатида кўришади.
Саудия Арабистони 2014-йилда «Мусулмон Биродарлар» ташкилотини террористик ташкилот сифатида расмий равишда эълон қилди ва унинг фаолиятини Қиролликда тақиқлади.
1950-йилларда Миср, Сурия ва бошқа жойларда қамоққа ташланган минглаб «Биродарлик» фаолларига Саудия Арабистони бошпана берган. Кўп ўтмай «Биродарлик» Саудияда Исломининг сиёсатлашувига ҳисса қўшиб, Қироликка таъсир ўтказа бошлади.
Ироқнинг 1990 йилда Қувайтни босиб олиши ва Саудия Арабистони АҚШнинг 2003 йилда Ироққа ҳужумига ёрдамлашиши билан Қироллик ва “Биродарлар” алоқаларида узулиш юзага келган. Гуруҳ АҚШнинг ҳарбийларини Қиролликда мавжудлигини очиқчасига танқид остига олди.
Шундан сўнг Қироллик ташкилотга босим ўтказиши бошлаган, мухолифатни ноқонуний ҳаракати учун айблаган ва 2002 йилда Ички Ишлар вазири “Биродарлик”ни «қиролликдаги барча ёвузликларнинг манбаи» эканини айтган.
ТРАМП НEГА УЛАРГА ҚАРШИ ҲАРАКАТНИ БОШЛАДИ?
Баъзи мамлакатлар «Биродарлик»ни террорчилар деб эълон қилди. 1980 йилда Сурия «Биродарлик»га аъзоликни оғир жиноят деб эълон қилди ва Россия 2003 йилда «Биродарлик» ни ўз ҳудудида тақиқлади.
Миср бу гуруҳни Мурсийни ағдариб ташлаганидан кейин тақиқлаган. Кўп ўтмай, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари гуруҳни террористик ташкилот дея эълон қилишди.
Миср президенти Абдул Фаттаҳ ас-Сиси уч ҳафта олдин Оқ Уйга ташриф буюрганда Трампдан гуруҳга маълум бир мақом беришини сўради. Бу Трамп Яқин Шарқ иттифоқчилари билан Эронга қарши курашиш учун муҳим деб ҳисоблаган қадамларни қабул қилишга олиб келади.
Мисрнинг ҳамкори Ливия шарқий қўмондони Халифа Хафтар 2014 йилда Биродарликни «халқаро жосуслик тармоғи» деб атаган.
БОШҚАЛАР НИМА ДEЙДИ?
Британия ҳукумати 2015 йилда таъкидлаган сўзларига кўра, “гуруҳ Буюк Британияда террорчилик фаолияти ва унга қарши фаолият билан боғлиқ эмас.”
“Гуруҳ тарихан имкон қадар сиёсат билан шуғулланган». Аммо улар ўзларининг институтционал мақсадларига эришиш учун зўравонликлардан ва баъзан террордан фойдаланганлар «