Германия Тожикистонга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қарийб 10 миллион евро ажратади

0
2060
фото: www.uglc.ru

Германия тараққиёт банки Тожикистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 9,6 миллион евро ажратади. Бу ҳақда Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги хабар бермоқда.

Тегишли молиявий келишувни аввалроқ Тожикистоннинг иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Негматулло Ҳикматулзода ва Германия тараққиёт банкининг ушбу мамлакатдаги раҳбари Андреас Шнайдер имзолаган.

Таъкидланишича, ушбу молиявий лойиҳани бундан олдин икки мамлакат ҳукуматлари томонидан имзоланган молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг