Олимлар тузнинг фойдали хусусиятларини исботлашди

0
1881

Меъёрида истеъмол қилинган туз юрак қон-томир хасталикларини олдини олишда ёрдам беради. Ушбу хулосага Канаданинг Аҳоли саломатлигини тадқиқ қилиш институти олимлари келишган. “Бизнинг тадқиқотимиз тузнинг инсон организмига фойдасини исботлади. Тузнинг меъёрида истеъмоли юрак қон-томир хасталикларини олдини олишда ёрдам беради. Тузнинг меъёридан ортиқ ёки кам истеъмол қилиниши эса саломатлик учун хавфлидир”, – дейди Эндрю Менте. 

Соғлиқни Сақлаш Жаҳон Ҳамжамиятининг таъкидлашича, инсон организмининг кунлик натрийга бўлган эҳтиёжи 2 грамм бўлиб, оддий рўзғордаги тузнинг 5 граммига тўғри келади. Ушбу меъёрдан ортиқ истеъмол қилувчиларнинг саломатликларига қон босимининг ошиши ва инфаркт хасталиклари хавф солиши мумкин.

Организмдаги хасталикларнинг юзага келишида тузнинг аҳамиятини ўрганиш учун олимлар 8 йил давомида 18 мамлакатдан 90 мингга яқин одамларни тажрибада кузатдилар. 

Тажрибадан маълум бўлишича, мазкур 18 мамлакатнинг ҳеч бирида аҳоли тузнинг кунлик меъёрига амал қилмас экан. Аҳолининг ўртача кунлик меъёр кўрсаткичи 4.77граммни кўрсатган. Шунингдек, олимлар тузнинг меъёрида истеъмол қилиниши юрак хасталиклари, қон босими ва бошқа хасталикларнинг олдини олишга ёрдам беришини ҳамда ўлимлар сонининг камайишига таъсир кўрсатганини исботлашди. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг