Ағдарилган Миср президенти Муҳаммад Мурсий cуд маҳкама залидаги шов-шувли вафотидан сўнг Қоҳирада дафн этилди

0
2661
Манба: PressFrom

Мисрнинг демократик йўл билан сайланган биринчи президенти Муҳаммад Мурсий сешанба куни, Қоҳира суд залидаги вафотидан бир кун ўтиб, ёпиқ тарздаги маросим билан дафн этилди. Суд залида эса, унга қамоқхонада адекват тиббий ёрдам кўрсатилганми деган чақириқлар янграганди. Булар хақда The Washington Post хабар бермоқда.

67 ёшли Мурсий, Қоҳира анклави Наср шаҳрининг шарқидаги қабристонга дафн қилинди ва бу воқеа Миср ҳукумати унинг оиласига, Шарқиядаги Нил Делтасида жойлашган қишлоғидаги оилавий ҳилхонасига дафн этишга рухсат беришдан бош тортганидан сўнг юз берди, дея унинг ўғли Аҳмад Мурсий «Фейсбук» да пост қолдирди.

Аҳмад Мурсийнинг сўзларига кўра, оиласи пойтахтдаги Тора қамоқхонасидаги масждида жаноза намозларини ўқишган ва айнан шу ерда унинг жасадини ювиб, бошқа маросимларни ўтказишган. Кейинчалик, жаноза ўқиб бўлингач, кучли қўриқлаш режими остида, фақат оила аъзолари иштирокида дафн маросим бўлиб ўтган.

Миср хавфсизлик ходимлари, журналистлар ва фотосуратчиларнинг дафн маросимига қатнашишларига рухсат бермадилар ва журналистларни Мурсий қишлоғига боришларига тўсқинлик қилдилар.

Мурсий, “Мусулмон биродарлар” ҳаракатининг етакчиси сифатида, 2012 йил Мисрда “араб баҳори” қўзғолони кўтарилганидан бир йил ўтиб, узоқ йиллар бошқарувда бўлган авторитар раҳбар Ҳусни Муборак ағдарилгач, президент этиб сайланди. Бу сайловлар ҳали ҳам мамлакатдаги ягона президентлик сайлови деб ҳисобланмоқда ва Мисрликларнинг аксарияти Мурсийнинг ғалабасига, ўнлаб йиллардан буён ҳарбий бошқарувдан сўнг демократия илдиз отишига умид қилишган.

Аммо бир йил ўтиб, Мурсий сиёсий иродасининг кўп қисмини йўқотди. Танқидчилар уни ҳокимият узурпациясида, иқтисодни нотўғри бошқаришда ҳамда ҳукумат ва миллатни исломлаштиришга ҳаракат қилишда айблашган.

2013 йил июль ойидаги оммавий намойишлардан сўнг, Мурсий ҳукумати ҳарбийлар томонидан ағдарилган, уни ва бошқа исломий етакчиларни ҳибсга олишган эди.

Сешанба кунги дафн маросими, Мурсий тарафдорлари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ўлим ҳолатларини холис ва шаффоф текширишни халқаро ташкилот томонидан ўтказиш талабига қарамай содир бўлди. Уларнинг таъкидлашича, қамоқхонада, соғлиғининг ёмонлашгани, аввалдан қандли диабет ва жигар касалликларидан азоб чекаётганига қарамай, Миср ҳукумати томонидан Мурсийга муҳим тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортилганлиги айтилмоқда.

Миср расмийлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, Мурсийнинг юрак хуружи ёки инсультдан вафот этганлиги хақида хабар қилди. Миллий прокурор ўлим сабаблари тўғрисида ҳисобот тайёрланаётганини таъкидлади. Сешанба куни дафн маросимидан олдин бу ишлар бажарилганми ёки йўқми, номаълумлигича қолмоқда. Ислом одатига кўра дафн маросими 24 соат ичида амалга оширилиши керак бўлади.

Туркиядаги ва бошқа жойларда қочоқлик мақомида юрган “Мусулмон биродарлар”нинг энг йирик аъзолари Мурсийнинг ўлимини “қотиллик” дея аташмоқда.

Мурсий олти йил давомида бир кишилик қамоқда ушлаб турилган бўлиб, унга энг асосий оиласи, дўстлари ва ҳуқуқшунослар билан учрашиш тақиқланган эди. Унинг оиласига фақат уч марта ташриф буюришга рухсат берилганди.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги Хьюман Райтс Вотч ташкилоти директори Сара Ли Уотсон баёнотига кўра, Мурсийнинг ўлими «ҳукумат томонидан йиллар давомида шафқатсизларча бўлган муносабат оқибатида содир бўлган» ва унга кўрсатилган тиббий ёрдам «ноадекват» даражада бўлган.

«Энг камида, Миср ҳукумати Мурсийга нисбатан ваколатини жиддий суистеъмол қилиб, уни маҳбусларнинг минимал стандартдаги хуқуқидан ҳам маҳрум қилди», дея таъкидлаб ўтди Сара Ли Уотсон.

Сешанба куни Миср Давлат ахборот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда, бу айбловлар «янги ахлоқий минимал» ва «энг сиёсатлаштирилган ниятдаги, аввалдан натижаларга эришишга уриниш» деб аталди. Қўшимча қилиб, шифокорга нисбатан ёмон муносабатда бўлиш айбловлари «асоссиз»эканлиги айтилди.

Ҳарбийлар Мурсийни ағдарганидан бир ой ўтиб, Миср қўшинлари норозилик лагерларига ҳужум қилиб, юзлаб Мурсий тарафдорларини Қоҳирадаги Раба ал-Адавия майдонида ва бошқа жойларда ўлдиришди. Хьюман Райтс Вотч буни «энг янги тарихдаги бир кунда намойишчиларни қатл қилишнинг дунёдаги энг йирикларидан бири» деб атади.

Дарвоқе, ҳарбий тўнтариш ва оммавий қирғин пайтида армияга генерал Абдел Фатх ас-Сиссий бошчилик қилган эди. У, 2014 йилда Миср президент этиб сайланди ва кейинчалик унинг барча ишончли мухолифлари ҳибсга олинганлиги, қўрқитилганлиги ёки ўйин учун тенг шароит йўқлиги сабабли, улар иштирок этмагани учун Сиссий ўтган йили қайта сайланган эди.

Сиссй ҳукумати ўн минглаб «Мусулмон биродарлар» аъзолари ва уларнинг тарафдорларини қамоққа ташлади ва бу ҳаракатни деярли бостириб ташлади. Унинг авторитаризми 2017 йилдан кенг қулоч очиб, бошқача фикрловчиларнинг овози ўчирилишига мажбур қилинди, шу жумладан танқидий ва нисбатан энг мустақил оммавий ахборот воситаси ҳисобланган юзлаб веб-сайтларни ёпиб қўйилди.

Ҳукумат шунингдек, қамоқхонада бўлишига қарамай, Мурсий ва Мусулмон биродарларнинг бошқа етакчиларини тақиб қилишда давом этди. Ўлим жазоси, умрбод қамоқ жазосига алмаштирилди, аммо Мурсий зўравонлик ва бошқа айбловларга қарши туриш учун кўплаб синовларга дуч келди.

Душанба куни суд залидаги шиша қафас ичида қулаб тушган пайтида, у, Ҳамас фойдасига жосусликда, Фаластин жангари гуруҳи билан алоқадорликда айбланаётган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг