Тўқаев: Қозоғистон Хитойга буғдой экспортини уч баробарга оширишни режалаштирган

0
1949
Манба: Arabnews

Чоршанба куни Хитойга қилган ташрифи чоғида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Хитойга буғдой экспортининг ҳозиргидан уч баробар кўпроқ бўлишини маълум қилди.

 «Ўтган йили Қозоғистон Хитойга 550 минг тонна дон экспорт қилди. Биз бу кўрсаткични 2 миллион тоннага етказишимиз мумкин.», дея хабар қилди Тўқаевнинг матбуот хизмати.  Шунингдек, Қозоғистон Хитойни туз, гўшт, сут ва парранда маҳсулотлари билан таъминлай олиши айтилди.

Ҳозирги кунда Қозоғистон Ўрта Осиёнинг энг йирик дон ишлаб чиқарувчи мамлакати ҳисобланади. У Қора денгиз орқали буғдой экспортида Россиянинг асосий рақобатчиларидан бири бўлиб, узоқ вақтдан бери Хитойга буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспортини кескин оширишга интилмоқда.

Хитой аллақачон Қозоғистоннинг нефт,  газ ва металлар экспорти учун асосий бозорга айланган. Одатда, Қозоғистон ўз донининг катта қисмини қўшни Марказий Осиё давлатлари,  Афғонистон,  Кавказга, шунингдек,  Қора денгиз портлари орқали ғарбга экспорт қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг