АҚШ Ҳормуз бўғозида коалиция туза олмади – Эрон Ташқи ишлар вазирлиги

0
1469
Манба: Reuters

Америка Қўшма Штатлари ўз-ўзини изоляция қилмоқда ва Ҳормуз бўғози бўйлаб коалиция тузишга қодир эмас. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Теҳрондаги матбуот анжуманида шундай баёнот берди. Бу хакида Reuters агентлиги хабар бермокда.

«АҚШ яккаланиб қолди ва у бу ҳолда Эронга қарши коалиция туза олмайди», деди Зариф Вашингтон Эронни ўз ҳуқуқларидан маҳрум қилмоқчи эканлигига алоҳида урғу берган ҳолда.

Ташқи ишлар вазири расмий Теҳроннинг ривожланиши ва гуллаб-яшнаши АҚШнинг босим сиёсатига, шунингдек, «иқтисодий терроризм»га қарши энг яхши жавоб эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтонда АҚШ иттифоқчиларига хавфсизлигини таъминлаш учун Ҳормуз бўғозини патрул қилиш вазифаси юклатилиши маълум қилинганди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг