Мафия Италияда муҳтожларга бепул маҳсулотлар тарқатмоқда

0
2144
Фото: AFP / Scanpix / LETA

Мафия тўдалари карантин туфайли нақд пули тугаб қолган Италиядаги кам таъминланган оилаларга бепул озиқ-овқат тарқатмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Мафия вакиллари Кампания, Калабрия, Сицилия ва Апулиянинг камбағал бўлган жанубий минтақаларида коронавирусга қарши карантин чекловлари туфайли жиддий зиён кўрган италияликлар учун зарур бўлган маҳсулотларни етказиб беришмоқда.

«Бир ойдан кўпроқ вақт давомида дўконлар, кафелар, ресторан ва паблар ёпиқ холатда. Миллионлаб одамлар «кулранг иқтисодиётда» ишлаб келишарди. Бу дегани, улар бир ойдан кўпроқ даромад олмаган ва қачон ишга қайтишлари мумкинлигини билишмайди», – дея тушунтирди, мафия гуруҳларига қарши кураш бўйича терговчи ва Катанзаро вилояти прокуратураси бошлиғи Никола Граттер.

«Ҳукумат одамларни қўллаб-қувватлаш учун харидлар учун ваучерлар беради. Агар давлат яқин келажакда бу оилаларга ёрдам бермаса, мафия одамларнинг ҳаётини назоратга олади», – дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ, Италия ички ишлар вазири Лучиана Ламоргезе «мафия, ўсиб бораётган қашшоқликдан фойдаланиб одамларни ўз ташкилотига жалб қилиб олиши мумкин» деб айтган эди. Ёки макарон, сув, ун ва сут маҳсулотларини бепул тарқатиш орқали ўз таъсирини кучайтиради.

Шу кунларда Неапол полицияси шаҳарнинг энг камбағал маҳаллаларида ўзларининг назоратини кучайтирганлар, чунки бу ерда Каморро номли неаполитан мафия гуруҳи билан алоқадор бўлган эркаклар ўзларининг ташкилотига эга.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг