Коронавируснинг омикрон штамми билан дельта штамми орасидаги фарқ маълум бўлди

0
267
Фото:yandex.ru

Шифокорлар “омикрон” штамми ва “дельта” штамми билан касалланган беморлар орасида ҳеч қандай фарқни кузатмаётганини таъкидлашмоқда.

– Кўзга ташланган ягона фарқ “омикрон” штамми билан касалланган беморда хасталик енгил кўринишда кечмоқда, –дейди Жанубий Африка тиббиёт ассоциацияси раиси ўринбосари Мвуйиси Мзуква.

– «Биз «дельта» штаммидан фарқ қилувчи ҳеч қандай жиҳатни кўрмадик. “Омикрон” штамми билан кўпроқ ёшлар чалинаётганини ва касаллик жуда енгил кечаётганини кузатмоқдамиз», – дея келтиради Мзукванинг сўзларини CNN телеканали.

Шифокорнинг таъкидлашича, касалхонага ётқизилган беморларнинг тахминан 90 фоизи коронавирусга қарши эмланмаган экан.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг