Америка расмийлари Неноксдаги портлаш Россиянинг Америкадан «ўғирлаган» мудофаа технологиясини синаб кўриш натижаси эканлигини даъво қилмоқда

0
2266
Манба: Current time

АҚШ президенти Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон 8 август куни Северодвинск яқинидаги Ненокс денгиз полигонида юз берган воқеа муносабати билан берган баёнотида Россияни Қўшма Штатлардан гиперсоник қурол технологиясини ўғирлашда айблади.

«Бу воқеа Россиянинг ядровий қуролни етказиб бериш воситаларини ишлаб чиқаришда олдинга силжишининг намунасидир», дейди Ж.Болтон. «Бу воқеа яна шуни кўрсатадики, Россия ўзининг иқтисодий аҳволига қарамай, қурол-яроғ учун катта маблағ сарфлашни давом эттирмоқда. РФ нафақат ядро арсеналини модернизация қилди, балки ядровий зарбаларни етказиб бериш учун янги ракеталарни: гиперсоник ракета тизимлари ва гиперсоник круиз ракеталарини ҳам ишлаб чиқармоқда. Таъкидлаб ўтиш жоиз, бу ўзгаришлар – ўғирланган АҚШ мудофаа технологиясига асосланмоқда».

Ҳарбий эксперт, Россия Мудофаа вазирлиги Марказий илмий-тадқиқот институтининг собиқ раҳбари, генерал-маёр Владимир Дворкин бу сўзларга жавобан Россия гиперсоник қуролларни ўғирламаганлиги ва уни АҚШдан анча олдин ишлаб чиққанини айтди.

“Гиперсоник режалаштириш мосламаси Совет Иттифоқида ишлаб чиқилган ва бу пайтда америкаликлар бу борада ҳатто ҳеч қандай тадқиқот олиб бормаётган эдилар”, деди Дворкин «Интернфакс»га берган интервьюсида. «Гиперсоник қуролларни режалаштириш соҳасида қилинган ишларнинг ҳаммаси бу – рус ишланмалари, рус ғоялари ва уларни амалга ошириш учун фойдаланилган рус технологиялари демакдир».

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Северодвинскдан 40 км узоқликда жойлашган Ненокс шаҳридаги денгиз синов полигонида портлаш содир бўлди. «Росатом» ва Мудофаа вазирлигининг расмий баёнотига кўра, бу «изотопик қувват манбаи бўлган суюқ қўзғатувчи тизим» синовлари пайтида юз берган.

Портлаш натижасида «Росатом»нинг беш ходими ҳалок бўлган, яна бир нечтаси жиддий жароҳат олиб, Москвадаги радиация шикастланишларини даволаш билан шуғулланадиган ихтисослаштирилган тиббий марказга олиб борилди. Оқ денгизнинг сув майдони ёпилган.

Шундан сўнг Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков воқеа тўғрисидаги маълумотни Америка расмийларидан эмас, балки руслардан келадиган маълумотларга ишонишга чақирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг