Исроил вазири, Суриядаги С-300га қарши ҳужумга тайёр эканлиги хақида баёнот берди

0
1549

Агарда Исроил нишонга олинадиган бўлинса С-300 комплексларига қарши ҳужум қилишга  Исроил тайёр эканлиги тўғрисида, Қуддус ишлари ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш масалалари ҳамда Исроил маданий мероси бўйича вазир Зеэв Элькин баёнот берди. Ўз навбатида Элькин россия-исроил  ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамраиси ҳисобланади. Унинг бу сўзларини РИА Новостикелтириб ўтмоқда.

Элькиннинг фикрича, Сурияга С-300ни жойлаштириш жуда катта хато бўлган. У Сурия ҳарбийлари «ҳар доим ҳам ўз қўлларига тушган жиҳозлардан қандай фойдаланишни билавермаслигини» таъкидлаган. Исроил вазирининг таъкидлашича, агар нотўғри фойдаланилса, комплекслар фуқаро авиациясини ҳам ўққа тутиши мумкин экан.

Элькин, ўз ҳудудига ёки самолётларига ҳужум қилган тақдирда, одатдагидек, Исроил «халқаро демарш» билан эмас, балки амалий ҳаракатлар билан жавоб беради. Бу ҳолатда, у бомбардимон қилинадиган қуролларга қарши ҳаракат қилади, деди вазир.

«Мен умид қиламанки, ўша пайтда у ерда рус мутахассислари бўлмайди.»- дея у қўшимча қилди.

Сентябр ойининг ўртасида Ўрта ер денгизи қирғоқлари яқинида Россиянинг ИЛ-20 самолёти Ҳамим базасига қайтаётганида уруб туширилга эди. Оқибатда 5 нафар рус аскари ҳалок бўлган. Ўша пайтда Исроил ҳаво кучлари Латакияда Сурия объектларига ҳужум қилаётган бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги, Исроил аввалдан ҳаво ҳужумлари хақида Россияни хабардор қилган, фақат ҳужум майдонини ва қирувчи самолётларнинг манзили хақида хабар беришмаган. Россия ҳарбий идораларига кўра, Исроил учувчилари Сурия ҳаво кучларининг ҳужуми остига ИЛ-20 ни қолдириб кетишган.

Ил-20 ҳодисасига жавобан Москва Суриядаги ҳарбийлар хавфсизлигини ошириш учун чоралар кўрди. Бошқа қуроллар қаторида Россия САРга С-300 берди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 2013 йилда Исроилнинг талабига биноан Россия Сурияга комплексларни етказиб беришни тўхтатган, аммо ҳозирги пайтда вазият Россия томонининг айбисиз ўзгарган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг