Осиё мамлакатлари юз ниқоблари ишлаб чиқаришни кескин оширмоқда

0
1301
Фото: REUTERS/Heo Ran

Жанубий Кореянинг пойтахти Сеул шахри яқинида юз ниқоблари ишлаб чиқарувчи фабрикада кунига 300 минг дона ниқоб тайёрланмоқда. Аммо, бу миқдор маҳсулотга бўлган талабни қондириш учун етарли эмас.

Ўтган йили “Icheon” ишлаб чиқариш маркази 30 миллионта юз ниқобларини етказиб берган эди. Бу йил коронавирус сабабли бу фабрикада январь ва февраль ойларининг ўзида 19 миллионта ниқоб ишлаб чиқарилган. «Биз 20 кун ичида хом-ашё танқислигига дуч келамиз, деб таҳмин қилмоқдамиз», деди марказни бошқарувчи Ким Кюнг Сиг.

Бутун Осиё бўйлаб коронавирус тарқалган мамлакатларда аҳолининг юз ниқобларига бўлган талаби юқорилади. Айрим ҳукуматлар, масалан Австралия ва Сингапур касал бўлмаган фуқаролардан юз ниқобларни сотиб олмаслик ёки уларни тақмасликка чақирдилар.

Бундан фарқли ўлароқ, Жанубий Корея каби бошқа давлатлар ҳаммани ниқоблардан фойдаланишга ундамоқдалар.

Ким Кюнг Сигнинг ҳисоб-китобларига кўра, 50 миллион аҳолига эга Жанубий Кореяда фабрикалар кунига 10 миллион дона ниқоб ишлаб чиқара оладилар холос. Ҳукумат ниқоблар экспортини чеклаб қўйди ва фабрикаларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирди. CНТУС-Сунгжин марказида тайёрланган ниқоблар улгуржи нархда 650 вондан ($ 55. ) – 1100 вонгача ($ . 93) кўтарилди.

Хитойда вирус тарқалиши бошланганидан бироз вақт ўтгач хитойлик ишбилармонлар ушбу фабрикага келиб, ундаги барча юз ниқоби учун 5 миллиард вон (4,2 миллион доллар) таклиф қилишди, аммо бу келишув амалга ошмади, дейди Ким.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг