Эрон Афғонистон билан чегарага ҳарбий техника юбормоқда

0
988
Фото:tj.sputniknews.ru

Афғонистонда ҳарбий вазият бўйича кескинлик ортган. “Толибон” АҚШ қўшинлари мамлакатни тарк этиши фонида фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда, бирин-кетин мамлакатнинг муҳим ҳудудларини эгалламоқда. Воқеаларнинг бундай ривож олиши Афғонистонга чегарадош бўлган давлатларни сергак тортишга мажбур қиляпти.

“Спутник” нашрининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, Афғонистон билан деярли 1000 километр чегара ҳудудига эга бўлган Эрон ҳам мамлакат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Қайд этилишича, Эрон Афғонистон билан чегара ҳудудларига Т-72С, БМП-2 танклари ва бошқа зирҳли ҳарбий техника юборган. Бироқ бу борада расмий хабарлар мавжуд эмас.

“Шубҳасиз, чегарага қўшинларни қайта жойлаштириш Афғонистондаги “Толибон” ҳаракатининг фаоллашуви билан боғлиқ”, дея қайд этилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича режага асосан амалий машғулотлар бошлаган. Бундан ташқари, республика 22 июнь куни Афғонистон билан чегарани вақтинча ёпган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг