Эксперт: Россия билан бирлашиш керак эмас, лекин ҳамкорлик қилиш керак.

0
2470
Фото: 365info.kz

Қўшнилар керак, қўшнилар муҳим, аммо нима бўлганда ҳам улар барибир қўшнилар. Бу ҳақда социолог Есет Есенгараев таъкидлаб ўтмоқда. Унинг ишончи комилки, сиёсий иттифоқдан ташқари, Россия билан муносабатларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик устун бўлиши керак.

Сиёсий интеграция кимга фойда келтиради?

Тоза гипотетик савол, – Россия билан сиёсий бирлашишнинг қандайдир плюс жиҳатлари борми?
– Менинг фикримча, иккала томон учун ҳам фойда йўқ. Нафақат Қозоғистон, Белорусия ёки Россияга қўшилиши мумкин бўлган бошқа мамлакатлар учун ҳам фойда йўқ.
Аммо энг муҳими шундаки, қўшнилар билан бирлашиш аввало Россиянинг ўзи учун фойдали эмас.
– Нима учун?
– Қозоғистондан бошлаймиз. Биз ҳозир ҳамма ишалримиз яхши ва биз муваффақият билан модернизация қилаяпмиз, деб айта олмаймиз. Бизнинг маълум бир ютуқларимиз бор, аммо бизда жуда кўп муаммолар ҳам мавжуд. Ҳозирда модернизация ва модернизацияга қарши кучлар ўртасида кураш кетмоқда. Вазият ноаниқ. Орқага қараб кетиш хавфи мавжуд. Аммо модернизация учун имкониятлар ҳам мавжуд.

Бироқ, агар биз Россияга қўшилиб, Россия протекторатининг бир қисмига айлансак, ривожланишимиз учун барча имкониятларни ёпамиз

Чунки ҳозирги вазиятда Россия- бу, анти-модернизация сиёсати илдиз отган мамлакат ҳисобланади.
Россия ҳукумати аҳолисининг аксарият қисми томонидан қўллаб-қуватланиши билан, советча ва инқилобгача бўлган институтлар симбиозидан иборат ўтмишнинг ижтимоий моделини танлади.
Бинобарин, Советлар даврида Москва маълум муддатгача барча республикаларнинг ривожланишини таъминлади. Уларнинг барчаси олдинга катта қадам ташладилар
Россия тобора кўпроқ контрамот-мамлакатга айланиб бормоқда. Яъни, тарихнинг ҳаракатига қарши бораётган мамлакатга айланмоқда.

Москва Россияни ривожлантиришга қодир эмас

– Сиз айтмоқчисизки, СССР модеризациялаша олмаган ва шу сабабли тарихий масофадан тушиб қолган, шундайми?
– Шуни тан олиш керак, ҳатто болтиқ бўйи мамлакатлари ҳам шундай бўлган. Аммо, умуман олганда, совет тизими нафақат модернизация муаммосини тўлиқ ҳал қила олмади, балки унинг турли йўналишлилиги сабабли тизим институционал векторларга бўлиниб кетди.
Саноат, таълим ва фанни жадал ривожлантириб бориб, у бир вақтнинг ўзида ҳокимият институти бошқаларни ўзига бўйсундирадиган анъанавий иерархик тузилмани сақлаб қолди ва ҳатто мустаҳкамлади. Оқибатда икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи институционал вектор юзага келди. Ва бу совет тизимини бузиб ташлади.
Аммо бугунги Москва Россиянинг ўзини ривожлантиришга қодир эмас. Ривожланган давлатлардан иқтисодий ва технологик жиҳатдан ортда қолиб кетаётганлигидан ташқари, Россия тобора илм-фан ва таълим соҳасидаги эришган ютуқларини йўқотиб бормоқда.
Жуда кўплаб инфратузилма билан боғлиқ муаммолари мавжуд, масалан, ёмон йўллар ва ҳк. Депрессия тушиб қолган шаҳарлар ва ташландиқ қишлоқлар ҳам кўп.
Россия ҳукуматининг ўзи қашшоқлик билан кураша олмаётганлигини тан олишмоқда.
Шу билан бирга, ўз ички муаммоларини ҳал қила олмаётган бу мамлакат, шундоқ ҳам чекланган ресурсларини ҳудудий экспансия (кенгайиш)га йўналтириш орқали уларни янада кучайтирмоқчи бўлаяпти.
Миф о единении с Беларусью

Белоруссия билан бирлашиш ҳақидаги афсона

– Нима учун Россия билан сиёсий интеграция Белорусия учун ҳам фойдасиз?
– Чунки Белорусия ҳукумати, иттифоқдош давлат мақомидан олинган иқтисодий имтиёзлар туфайли, ярим советча иқтисодиётини ва умуман унинг институтларини консервалаб қўйган эди. Бунинг оқибатида, мамлакат технологик жиҳатдан ҳам ривожланмаяпти. Баъзи совет технологиялари ва маҳсулотларини маълум даражада апргрейд қилиш (янгилаш) мавжуд, аммо у замонавий саноат брендлари билан бозорга кира олмади.
Белоруссия учун қисқа фурсатли истиқболда Россиянинг катта бозорини ва қисман Қозоғистон бозорига эга бўлиш фойдали бўлади.
Аммо у ривожланиш борасида тарихий жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган Болтиқбўйи давлатлари ва Польшадан ортда қолмоқда. Бу эса, Белорусия халқини айни пайтда Лукашенко режимига қарши намойишга чиқишига олиб келди.
Аммо постсовет давлатларини қўшиб олишга қаратилган сиёсат, Россияга энг катта зарар етказиши мумкин. Бу унинг милитаристик ва геосиёсий иллюзиялар асирига тушиб қолишига олиб келади. Ва бу унинг иқтисодий жиҳатдан заиф ва технологик жиҳатдан таназзулга учрашидан дарак беради.
Биринчи навбатда, кучларни ижтимоий институтларини модернизация қилишга йўналтириш ўрнига, Россия борган сайин кўпроқ милитаристик қадриятлар ҳокимиятига бўйсунмоқда. Бунинг биргина мисоли – Қримнинг аннексия қилинишини келтириб ўтиш мумкин.
Ҳокимият бир-икки йил давомида ёлғон ватанпарварлик туйғуларини уйғотишга муваффақ бўлди. Кейинчалик маълум бўлдики, қуруқ эйфория билан ривожланиб бўлмас экан.
Агар ҳозир турли шиорлар остида ҳудудларини кенгайтирадиган бўлса, одамларнинг энергияси яна бир бор ёлғон қадриятларга ва мақсадларга йўналтирилади.
Шунда Россия нафақат турғунликка учрайди, балки ўзини ортга кетишини таъминлайди.
Собиқ совет республикаларини интеграция шиорлари остида қўшиб олиш фикрига ҳайриҳолик билдираётган, Россия раҳбарияти ва кўплаб собиқ совет кишиларини ўзига жалб қилган фикс ғояси, бузғунчидир. Барча учун. Ва айниқса Россиянинг ўзи учун.
Аммо агар Россия модернизация қилинса ва обод бўлса, у барча собиқ Совет республикаларини ўзига тортувчи марказга айланиши мумкин. Шундагина Россия билан интеграция ғояси улар учун жуда жозибали бўлади.

Биз ҳамкорлик қилишга маҳкуммиз

– Келинг, ҳозир нимага эгалигимиз ва қўшнилар билан ҳамкорликда нимага интилишимиз кераклигини сарҳисоб қилиб кўрамиз?
– Россия, Қозоғистон ва Белоруссия ўртасидаги барча иқтисодий иттифоқлар интеграцияни кучайишига олиб келмади. Фойда ҳақида айтилган бирорта аргументни учратмадим. Аксинча, мамлакатлар ўртасидаги зиддиятлар кучайганлигини кузатдим. Иқтисодий жиҳатдан биз иттифоқдошдан кўра, кўпроқ рақибмиз.
Аксарият кўплаб бизнинг ишлаб чиқарувчиларимиз ягона иқтисодий макон яратилишидан норози, чунки қоидалар ва тарифлар тенг равишда келишилмаган эди. Ушбу иттифоқларнинг самарадорлигини кўрсатадиган тадқиқотлар ҳам мавжуд эмас. Масалан, йирик корхоналар даражасида, қачонки улар учун иқтисодий самарадорлик фактлар билан тасдиқланган эди.
Шунинг учун, бу ерда биз ҳақиқий иқтисодий фойдани эмас, балки кўпроқ сиёсийлаштиришни кўрмоқдамиз.
Ва шунга қарамай биз ҳамкорлик қилишга маҳкуммиз. Аммо бирлашув ҳар қайси томоннинг ҳеч қандай босимларисиз органик бўлиши керак.
Бу битта мамлакат шафелиги остидаги сиёсий иттифоқ бўлмаслиги, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўлиши керак.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг