Покистон Афғонистон президенти Ашраф Ғани танқидларига кўра такаббур ва беғам, оддий одамлар билан мулоқат қилмайди. Аммо у, дипломатия олиб бориш учун жуда муҳим нуқталарга эга. Бу хақда The Washington Post хабар бермоқда.
Пайшанба куни уч йил ичида биринчи марта Ғани Покистонга ташриф буюрди.
У биринчи бўлиб Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашди ва икки раҳбар ўз ҳукуматларининг узоқ муддатли тортишувли муносабатларида «дўстликнинг янги қисмини» бошлашга рози бўлишди.
Кейинчалик, у ўз ҳукуматининг «Покистон билан муносабатларни нормаллаштириши» ва «икки мамлакат можароларни бартараф этиш ва фаровон минтақани ривожлантириш учун ҳамкорлик қилишлари керак», деган фикрда эканини айтди.
“Сиз тинчликда бизнинг шерикларимиз бўласиз”, дея ўз сўзини давом эттирди Ашраф Ғани.
Ғанининг муносабатлардаги тўсиқларни олиш учун ҳаракатлари 18-йилдан буён Афғон-Толибон урушини тўхтатиш учун Қатарда АҚШ ва Толибон расмийлари ўртасида якшанба куни бўлиб ўтган тинчлик музокаралари еттинчи раунди арафасига тўғри келди.
Ғанининг Покистонга келиши учун 50 га яқин афғонистонлик сиёсатчилар, шу жумладан, Ғанининг асосий рақиблари, иккинчи беш йиллик муддатга сайланишда унга рақиб бўладиган амалдорлар ҳам ҳамроҳ бўлишди.
Покистон учрашувда Ғани, унинг мухолифлари ва бошқа афғонистонликларни Покистон ҳақидаги гумонлари нотўғри эканлигига ишонтирмоқчи.
Покистоннинг Афғонистондаги собиқ элчиси Рустам Шоҳ Моҳманднинг айтишича “Покистон тинчлик орқали ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашни истайди»
Таҳлилчилар, АҚШ қўшинларини мамлакатни тарк этиши Афғонистондаги янги фуқаролик урушига ёки сиёсий зиддиятга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу террористик гуруҳларга, масалан, ИШИДга минтақадаги «мавқеини мустаҳкамлаш» имконини беради.