Толибон Туркиядан қўшинлар ўрнига муҳандислар юборишни сўради

0
961
Фото:lenta.ru

Толиблар Туркия билан дўстона алоқалар ўрнатмоқчи. Бу ҳақда террор ташкилотининг матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид ТРТ Араб телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Толибон вакили сўзларига кўра, ҳаракат Туркияни қардош мусулмон мамлакати деб билади ва уларнинг умумий манфаатлари борлигига ишонади. «Биз Туркиядан мамлакатимизни тиклашда ёрдам бериш учун муҳандислар, шифокорлар, олимлар ва савдогарларни жалб қилишни сўраймиз», деди Мужоҳид Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга.

Матбуот котиби Афғонистондаги НАТО миссияси таркибида Туркия ҳарбий контингентининг мавжудлигини «ноўрин» деб атади. Мужоҳиднинг сўзларига кўра, Кобул халқаро аэропортини муҳофаза қилиш афғонларнинг иши ва давлат ҳудудида хорижий ҳарбийларнинг борлиги қабул қилиниши мумкин эмас.

Шу билан бирга, у Толибон раҳбари Ҳайбатулла Охундзоданинг ҳаракати, ҳар қандай давлатнинг фуқаролик урушидан кейин Афғонистонни тиклашда тинчлик ёрдамини кутиб олишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотини етказди.

Аввалроқ, Эрдўған Кобул аэропортини ҳимоя қилиш бўйича Толибон билан музокара ўтказишга тайёрлигини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, жангарилар Туркия ҳарбийларининг Афғонистонда бўлишига ҳеч қачон эътироз билдирмаган.

АҚШ президенти Жо Байден Туркия раҳбари билан Кобул халқаро аэропорти хавфсизлигини Анқаранинг масъулият зонасига ўтказишга келишиб олди.‌‌

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг