Хитой, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига вирусни ўрганиш учун розилик билдирди

0
1978
Фото: Christopher Black/WHO/Handout via REUTERS

Хитой ҳукумати Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (ЖССТ)экспертлари коронавирусни текширишига розилик берди, дея хабар беради БМТ 28 январь куни.

Халқаро мутахассислар вирус ҳақида кўпроқ маълумот тўплаш ва унинг тарқалишига қарши чоралар кўриш учун имкон қадар тезроқ Хитойга келишади.

Картинки по запросу China agrees to WHO sending experts to study virus
AFP, Geneva

ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Габрейрис Хитойга икки кунлик ташриф билан келган ва мамлакат раҳбари Си Цзин Пин ва бошқа вазирлар билан учрашган.

«Муҳокамаларда Ухандаги вазият, бошқа шаҳар ва вилоятлардаги соғлиқни сақлаш тадбирлари, вируснинг жиддийлиги ва тарқалиши бўйича қўшимча тадқиқотлар ўтказиш, маълумотлар алмашишни давом эттириш ва Хитойнинг ЖССТ билан биологик маълумотларни ўзаро таҳлил қилиш бўйича давомли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди» дейилади ЖССТ томони. Аммо, халқаро экспертларнинг айнан қачон Хитойга келиши маълум қилинмаган.

Сешанба куни Си Цзин Пин, Хитой «шайтоний» коронавирусни йўқ қилишига амин эканлигини айтди. Вирус ҳозиргача 106 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва дунёнинг бир неча мамлакатига тарқалди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг