Эрон президенти расмий Теҳронга қарши жорий қилинган барча санкциялар бекор қилинмагунча АҚШ билан музокара олиб бормайди, деди Президент Ҳасан Руҳоний сешанба куни. Аввалроқ Президент Доналд Трамп ўзининг эронлик ҳамкасби билан ядровий қарама-қаршиликли якунлаш учун учрашишга ваъда берган эди.
Руҳоний Эрон музокараларга доимо тайёр эканлигини айтди. «Аммо биринчи навбатда Қўшма Штатлар Эронга қарши қўйилган барча ноқонуний ва адолатсиз санксияларни олиб ташлаш орқали ҳаракат қилиши керак.» деб қўшимча қилди у.
Франциянинг Биарритз курортида G7 саммитида сўзлаган Трамп, Эрон томонидан етказилган зарарни қоплаш учун иқтисодий санкцияларни олиб ташлаш мумкинлигини рад этди.
Эрон АҚШ санкцияларига жавобан ўз ядро шартмоасидаги мажбуриятларини қисқартирган эди.
«Агар манфаатларимиз кафолатланмаса, биз 2015 йилги келишув бўйича мажбуриятларимизни камайтиришда давом этамиз», деди Руҳоний.