Саудия Давос Форумида: Қошиқчини бир четга суриб, бўладиган иш ҳақида гаплашайлик.

0
1832

Агар сиз Саудиялик агентлар томонидан Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ва кейинги юзага келган глобал норозиликлар ҳақидаги воқеадан бехабар бўлсангиз, Саудия Арабистони Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумининг энг нуфузли иштирокчиси деб ҳисоблаган бўлар эдингиз.

Саудия Подшоҳлиги Швейцариянинг тоғ курортига энг кучли делегатларидан иборат гуруҳни юборди ва кун тартибига юқори даражадаги халқаро ҳамкорлар билан учрашувларни киритди.

«Саудия Арабистони учун кейинги қадамлар» мавзусидаги давра суҳбатида саудияликлар ғарблик ишбилармонларнинг ишончини қозона олди. Бу ерда Франциянинг Тоtаl компаниясининг бош ижрочи директори Патрик Пуян ваMorgan Stanley раҳбари Жеймс Горман, Саудиянинг Молия ва иқтисод бўйича вазирлари билан суҳбатлашди.

Швейцария Алп тоғларида бўлаётган Давос форумида, Саудияликлар октябрь ойида Истанбулдаги Саудия консуллиги ичида шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг танқидчиси бўлган Қошиқчи қотиллигини қаттиқ танқид остига олишлари учун имконият бўлиши мумкин.

Саудиянинг  оператив ходимлари томонидан Қошиқчини ўлдирилиши жирканчликни юзага келтирди ва шаҳзоданинг обрўсини туширди. Бундан олдин Ғарб чуқур ўзгаришлардан ҳайратланиб келаётганди, жумладан, солиқ ислоҳоти, инфратузилма лойиҳалари ва аёлларни машина ҳайдашга рухсат берилиши шулар қаторидадир.

Швейцария президенти Ули Маурер чоршанба куни ўз мамлакатининг янада ривожланиб бораётганини ва йирик глобал инвестор бўлган бой нефть ишлаб чиқарадиган подшоҳлик Ар-Риёд билан мустаҳкам алоқалар ўрнатмоқчи эканини айтди.

«Биз анча вақт Қошиқчи иши билан шуғулланиб келдик… Молиявий мулоқотни давом эттиришга ва алоқаларни қайта тиклашга келишиб олдик», деди Маурер Швейцариянинг SDA ахборот агентлигига.

Ғарбнинг иттифоқчилари, жумладан америкалик айрим сиёсатчилар, Ар-Риёдни Қошиқчи қотиллигидаги жиноятчиларни адолат учун жавобгарликка тортишга чақирдилар. Саудия ҳукумати прокурорлари бешта гумондорни ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқдалар, бу билан подшоҳлик сулоласидаги энг катта сиёсий инқирозни тинчитишга ҳаракат қилмоқда.

Лекин шунга қарамай Саудия Арабистонининг Давосдаги мақомига шубҳа бор эди. Чунки подшоҳлик валиаҳд шахзодасини “А” рўйхатига киритилмаган кўплаб глобал инвесторлар, октябрь ойидаги Саудия журналистининг ўлимидан сўнг, «Келажак инвестициялар учун ташаббус» номли конференциясида ажратиб қўйишди.

Кейин, Буенос-Айресдаги G20 йирик иқтисодий саммитда раҳбарлар шаҳзода Муҳаммадни «оилавий сурат»да бирга  тушишни ҳоҳлашмаган, ҳатто кўпчилик у кетгандан кейин ёпиқ эшиклар ортида икки томонлама учрашувлар ўтказишган.

Аммо, Саудия делегацияси Давосда ўнлаб учрашувлар ўтказди ва Ғарб инвесторларининг бирортаси ҳам қайтариб чақириб олинмади, дейди Саудия Арабистони Иқтисодиёт вазири Муҳаммад ал-Тувайжри Reuters  агентлигига берган интервьюсида.

«Саудия Арабистонида ҳар куни одатдагидек иш бор. Ҳукумат сифатида ишимиз инфратузилманинг барқарорлигини, хусусан, қонунийлигини таъминлашдан иборат. Умид қиламизки, ушбу ўзгаришлар инвесторларни жалб қилади «, – деди Тувайжри.

Молия вазири Муҳаммад ал-Жадаан «Жамол Қошиқчи билан юз берган ҳодиса жуда ачинарли», деб айтди, аммо тергов натижаларини ва суд жараёнини кутишни таклиф қилди. У шунингдек,  ушбу ой бошида Саудияда 7,5 миллиард доллар қийматидаги облигацияларнинг қайта имзоланиши, инвесторларнинг ишончини қайта тиклашидан дарак бериши хақида таъкидлаб ўтди.

Саудия Арабистони Сармоя бозори кенгаши раиси Муҳаммад Ал-Кувайшнинг айтишича, Қошқичининг ўлдирилиши инвесторларни орқага қайтиб кетишига сабаб бўлганлигини, аммо бу вақтинча эканлигини таъкидлади.

«Саудия Арабистони ҳукумат одами сифатида эмас, балки Саудия Арабистони фуқароси сифатида гапирадиган бўлсак, Саудия Арабистони аҳолисининг барчаси бундай ўзгаришлардан даҳшатга тушди … Лекин 30 миллион одамнинг мамлакати ҳар қандай воқеа учун Иқтисодий сиқувга олинмаслиги керак. Айниқса, мамлакат учун янги курс жорий қилаётган пайтимизда», деди Кувайш Reuters агентлигига.


Янги битимлар

Саудия ҳукумати маълумотларига кўра, жорий йилда 2017 йилга қараганда 377 та янги тўғридан-тўғри инвестиция лицензиялари икки баробарга ошган. Жаҳон иқтисодий форуми икки Саудия давлат компаниясини – Aramco ва Sabicни 2019 йилда 100 та стратегик ҳамкорлар қаторидан танлаб олди.

Нефть ишлаб чиқариш гиганти Aramco, бу йил бир мега-облигацияларни чиқаришни ва Қўшма Штатлардан газ сотиб олишни режалаштирмоқда, дея унинг ижрочи директори Reutersга маълум қилди.

Пуянн, Саудия Арабистондаги 5 миллиард долларлик нефтни қайта ишлаш ва нефть-кимё соҳасига сармоя киритишни давом эттираётганини ва қисқа вақт ичида ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги корхона ташкил қилишни эълон қилди.

«Total каби компанияга қандай муносабатда? Саудия Арабистонига байкот дейсизми? Биз доимо санкциялар ва бойкотларга қаршимиз. Ким бойкот ва санкциялардан азият чекади? Албатта одатдагидек, кўчадаги одамлардир «, – дейди Пуянн.

Морган Горман шунингдек, инвесторлар «мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган» қотиллик ҳақида «аниқлик ва шаффофлик» талаб қилганини ҳам айтган. 

Саудия Арабистонида 40 йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият юритган банкга, «30 миллионга яқин одамга нисбатан ғалати бир ислоҳот ўтказаётган воқеа содир бўлган мамлакатда қандай жараён билан шуғулланишингиз ҳал қилишингиз керак», – деди Горман.

Адвокатнинг ўлдирилиши учун Магнитский қонуни деб номланувчи Россияга қарши АҚШнинг энг кескин санкцияларини муваффақиятли сиқиб чиқарган, Владимир Путиннинг танқидчиси Билл Браудер Саудия Арабистони учун айни санкциялар қўлланилиши кераклигини айтди.

«Муҳаммад бин Салмон бу жиноят учун жавобгарликни бўйнига олмагунча, Саудия Арабистони билан ҳар қандай бизнес алоқалари бўлиши мумкин эмас», дейди Браудер Reuters агентлигига.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг