Қўшма Штатлар ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқишни режалаштирмаяпти. Бу хақда душанба куни Reuters ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, Америка ҳарбийларининг Ироқ расмийларига қўшинларнинг тарк этиши юзасидан йўллаган мактубидан кейин баёнот берилди.
Азалий душманлар ҳисобланган Теҳрон ва Вашингтоннинг ўртасидаги даҳанаки жанг жума куни Президент Дональд Трампнинг буйруғига биноан ҳаво зарбаси билан Эроннинг Олий Раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хамейнийдан кейин иккинчи, энг таъсирли шахс сифатида танилган Эрон ҳарбий қўмондони Қосим Сулаймонийни ўлдиргандан кейин юзага келди.
80 ёшли Хамайний душанба куни Сулаймонийнинг дафн маросимида Теҳрон кўчаларида тўпланган юз минглаб мотам тутаётган одамларнинг қайғусига қўшилиб йиғлади.
Якшанба куни Ироқ парламенти барча хорижлик қўшинларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирувчи резолюция қабул қилингач, Эроннинг АҚШ қўшинларини минтақадан олиб чиқиш талаби кучга кирди.
АҚШ ҳарбий мактубида, АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларини эвакуация қилиш учун вертолётлардан фойдаланиши айтилган. Душанба куни кечқурун Боғдод устидан учиб ўтган бир неча вертолётнинг овози эшитилди, аммо бу боғлиқлигини дарҳол аниқлаб бўлмади.
«Ироқни тарк этиш тўғрисида ҳеч қандай қарор қабул қилинмади», – деди Эспер, Пентагонда журналистларга қарата ва у ердан кетишга тайёргарлик кўриш режалари йўқлигини қўшимча қилди.
«Бу қандай хат эканлигини билмайман … Биз унинг қаердан келганини, нима эканлигини билишга ҳаракат қилмоқдамиз. Аммо Ироқни тарк этишга қарор қилинмади», – деди Эспер.
Мактубда ҳозирда 5 минг кишилик АҚШ қўшинларининг Ироқдаги келажаги борасида чалкашликлар пайдо бўлди. 2003 йилда АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалицияни бостириб кириш натижасида диктатор Саддам Ҳусайнни ағдарилган эди.
АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий зобитлари журналистларга қарата, ушбу мактуб фақат Америка қўшинларининг кучайтирилган ҳаракатини таъкидлаш учун мўлжалланган ҳужжат лойиҳаси эканлигини айтди. «Қўполроқ айтганда айтганда, кетиш дегани бундай бўлмайди», деди Армия генерали Марк Миллей, Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиқлари раиси.
Ироқ Мудофаа вазирлигининг қўшма операцияларига йўлланган хатнинг ҳақиқийлигини Reuters агентлиги томонидан Ироқ ҳарбий манбаси тасдиқлади.