АҚШнинг Толибон билан келишуви – қувониш ортиқча. Тинчлик йўқ.

0
1454
Фото: Giuseppe Cacace / AFP

29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад ва «Толибон» етакчиси ўринбосари Абдулла Ғани Барадар Афғонистонда қўшинларни олиб чиқиш ва тинчлик ўрнатиш тўғрисида битим имзоладилар. Шу билан бир қаторда, америкаликлар Кобулда Афғонистон ҳукумати билан толиблар билан музокаралар олиб бориш зарурлиги тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.

Америкаликлар бу кунни тарихий деб аташди. Бироқ, 4 март куни АҚШ ҳам, Толибон ҳам бир-бирини айблаб, шартнома бузилганлиги юзасидан баёнот билан чиқишди.

Битим қуйидагиларни назарда тутади: ҳужжат имзоланган кундан бошлаб 14 ой ичида АҚШ ва НАТО кучларининг Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиб кетилиши; 29 майга қадар Афғонистон ҳукумати томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши билан толиблар аъзоларини санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлаш бўйича музокаралар; АҚШнинг мамлакатнинг ички сиёсатига аралашмаслик; Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг 135 кун ичида 8,6 мингга қисқартириши; Толибон ҳужум учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланмаслик; Афғонистон ҳукумати «Толибон» томонидан ушлаб турилган 1000 хавфсизлик хизмати эвазига, ўзаро меҳр-оқибат белгиси сифатида 5000 га яқин толибларни асирликдан озод қилиш кўзда тутилган.

Сешанба, 3 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳаракатнинг Қатар сиёсий бюроси раҳбари Мулла Абдулла Гани Барадар билан телефон орқали суҳбатлашди. Шу пайтга қадар АҚШнинг амалдаги президентларидан ҳеч қайси бири Толибон билан бундай алоқани ўрнатмаган эди. «Биз узоқ суҳбатлашдик. Биласизми, улар зўравонликни тўхтатмоқчи. Ўйлайманки, барчамизнинг умумий қизиқишимиз бор. … Биз [АҚШ] 20 йилдан буён у ерда(Афғонистонда)миз. Бошқа президентлар уриниб кўрдилар, аммо келишувга эриша олмадилар. Мен мулла билан жуда яхши муносабатдаман», деди Трамп Барадар билан муносабати ҳақида.

Ушбу муносабатлар қанчалик «яхши» бўлмасин, 4 март куни АҚШ ҳарбий кучлари Ҳелманд вилоятида Толибонга қарши ҳаво ҳужумларини амалга оширишди. Толибон АҚШни тинчлик келишувини бузишда айблади. Ўз навбатида, америкаликлар зарба Афғонистон миллий хавфсизлик ва мудофаа кучлари назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилган Толибонга қарши мудофаа мақсадида амалга оширилган, деб даъво қилмоқда. «Толибон зўравонликни камайтирмади, аксинча ҳужумларни кўпайтирди», деди АҚШ ҳарбийлари.

Ким тўғри ва ким айбдорлигини айтиш қийин. Ҳар тараф ўзини оқлашга уринмоқда. Бир нарса аниқ – тинчлик ўрнатиш учун узоқ жараён бўлади. Битта бармоқ чертиш билан буни амалга ошириш мумкин эмас, айниқса, гап Афғонистон ҳақида кетганда. АҚШнинг тинчлик жасоратли баёнотлари, Толибон етакчиларидан бири билан самимий муносабатларнинг намойиши, муаммолар ечимини кафолатламайди.

Ташқи томондан қараганда, Қўшма Штатлар мамлакат хавфсизлигини таъминлаган, ўз вазифаларини бажарган, толиблар билан қўлини сиқиб, яхши ноталарда тинчлик шартномасини имзолаган ва бу билан жаҳон ҳамжамиятига дипломатик ечим топишда ва ҳар қандай вазиятдан чиқиб кетишда ўзини намойиш этаётганга ва Афғонистонни ғолиб сифатида тарк этаётганга ўхшайди. Аслида, ушбу битим қандай муваффақиятлар ва муваффақиятсизликлар бўлишидан қатъи назар, мамлакатни тезда тарк этиш истагидир. Ҳатто америкаликларнинг «Толибон» ва «Кобул» билан тузган битимларида ҳам формулировкалардаги фарқланишлар, ҳужжатнинг шошилинч тайёрланганидан дарак беради.

Америка қўшинларининг мамлакатда бўлишини паст даражада қўллаб-қувватланиши, ушбу кампаниянинг натижасизлиги ва миллиардлаб доллар сарф-харажатлари туфайли, АҚШ ушбу шартномани тузиш учун жидду-жаҳд билан ҳаракат қилди. Ушбу келишув, гўёки узоқ давом этган можаронинг мантиқий якуни- АҚШнинг капитуляция билан яширинишидай. Бундан ташқари, президент сайловлари олдидан, қўшинларнинг тезкор равишда чиқиб кетиши ҳақида Трамп ваъдасини ҳам унутмаслик керак. Ахир, бир неча минг АҚШ ҳарбий хизматчиларининг ватанига қайтиши, у учун президентлик сайловида қўшимча бонус бўлади.

Толибон ва афғон ҳукумат кучлари ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларнинг тикланиши, Толибоннинг афғонлараро музокараларда иштирок этишдан бош тортиши (битимнинг асосий шартларидан бири эди), зўравонлик даражасини камайтириш учун Толибон томонидан вақтинча режим тугаганлиги эълон қилиниши шундан далолат берадики, келишув имзоланган, аммо вазият ҳали ҳам мураккаб.

Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси Рой Раҳмоний ҳам ўз хавотирини изҳор этади: «Бир ҳафталик зўравонликлар камайиши афғон халқига узоқ мустаҳкам тинчликка бўлган “умид учқунларини” бағишида этди. Аммо, айни пайтда, Кобул расмийлари толиблар ва афғон ҳукумати ўртасидаги тафовутлар давом этаётганидан хавотирда. Умид қиламизки, биз сиёсий бир ечимга келамиз ва жанг майдонида учрашиш ўрнига, улар билан сиёсий майдонда кўришамиз.»

Шундай экан, буни манабундай тушуниш керак, яъни тинчлик жараёни муваффақияти учун кафолат йўқ. Гарчи америкаликлар ушбу кунни «тарихий аҳамияти» ҳақида гапиришса-да, аммо ҳақиқий маънодаги ўт очишларнини тўхтатиш ва сулҳ ҳақида гапиршга ҳали узоқ йўл бор. Албатта, Толибон билан тинчлик битими муҳим қадамдир, аммо америкаликлар бунга афғонларнинг муаммоларини иложи борича тезроқ ҳал қилиш истаги учун эмас, балки улар ўз мағлубиятини тушуниш ва ҳамма нафратланган урушни тугатиш истаги туфайли керак эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг