Токионинг Тоёсу балиқ бозорида 2020 нинг илк аукционида тунец балиғи 193,2 миллион йенга (1,8 миллион доллар) сотилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берган.
Шимолий Аомори вилоятида тутилган ушбу тунец балиғининг оғирлиги 276 килограммни ташкил этади. Аукционда «Сушизанмаи» суши ресторанлари тармоғи раҳбари Киёши Кимура ғолиб бўлди.
Маълумот учун, қиммат нархга балиқ сотиб олиш бўйича рекорд ҳам айнан Кимурага тегишлидир. У ўтган йили ким ошди савдосида тунец учун 333.6 миллион йен (3 миллион доллар) тўлаган.