Инглизлар ядровий бомбадан ҳам қўрқинчилироқ бўлган «русларнинг қуроли» ни топдилар

0
2268
Фото: GETTY IMAGES

Ғарбда сақланганаётган ва Россия Президенти Владимир Путинга содиқ бўлган россиялик олигархлар томонидан тўпланган улкан бойлик жуда ҳам самарали қурол ҳисобланиб, ҳатто атом бомбасидан устундир. Ушбу маблағлар ташқи сиёсат воситаси сифатида Москвага дўстона муносабатда бўлмаган мамлакатларда вазиятни беқарорлаштириш учун қўлланилиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг The Daily Telegraph газетаси хабар бермоқда.

Британия, Европа Иттифоқи ва АҚШ -«қайта тикланаётган Путин Россиясининг асосий душманлари» эканлиги ҳақида нашр эслатма бериб ўтади. Шу билан бирга, Ғарб ўзининг очкўзлиги туфайли «Путин билан фитна»га киришди.

Биз ўзимиз русларнинг «қора пуллари» учун йўл очиб бердик. Энди улардан геосиёсат қуроли сифатида, Россия ичидаги авторитар бошқарув механизми ва Ғарбдаги ҳокимият институтларини бузиш учун фойдаланилмоқда,- дея ишонч билан ёзмоқда Британия ОАВ.

СССР қулаганидан бери Россия Федерациясидан капиталнинг тахминий чиқиб кетиши 800 миллиард доллардан (641 миллиард фунт) ортиқни ташкил этган бўлиб, бу ўз навбатида «бутун Россия халқининг бойлигидан кўпроқ». Капитални олиб чиқиш учун «молдовача кир ювиш» каби механизмлардан фойдаланилган. Пуллар моҳирона ювилган.

Нашрнинг таъкидлашича, Путин ушбу маблағлардан фойдаланган ҳолда «Ғарб мамлакатларидаги вазиятни портлатмоқчи». Таъкидланишича, инглиз банкирлари яхшигина мукофотлар эвазига Россия пуллари атрофида ялтоқланиб юришибди. Фаолиятини деярли назорат қилмайдиган директорлар кенгашида ўтириш учун Британия лордларига Россия компаниялари йилига 500 минг фунт стерлинг тўлашади. Шу билан бирга, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши тарафдори бўлган Буюк Британиянинг Консерватив партияси Путиннинг экстравагант хатти-ҳаракатларини олқишлашади.

Русларнинг пуллари Ғарб тузилмаларини том маънода эгаллаб олди. Буларнинг барчаси умуман Ғарб учун, хусусан Буюк Британия учун катта хавф туғдиради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг