Испанияда тиббий ниқобда ҳаракатланиш тартиби бекор қилинди. Мамлакат аҳолиси энди тиббий ниқобда бўлиши мажбурий эмас. Бу ҳақда Риа Новости хабар берди.
Ижтимоий масофани сақлаш имконияти бўлса-да, Испанияда ниқоб тақиш тўғрисидаги қоида жорий қилинганига бир йил ўтди.
Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият унчалик жиддий эмас. Шу боис, давлатлараро туризм соҳасига катта эътибор қаратилмоқда, тунги коммендантлик соати бекор қилинди, мана энди кўчаларда ниқобда юриш тартиби бутунлай йўқ қилинди.
Испанлар олдинги ҳаётга қайтмоқда. Аммо Мадрид аҳолисининг аксарияти ҳануз ниқоб тақиб юрибди, улар ушбу ўзгартиришларга ҳозирча шошмаяпти. Улар ҳали ҳам ниқобланиш керак, дея ҳисобламоқда.
– Мен тиббий ниқобсиз ҳаракатланишга ҳали тайёр эмасман, ҳукумат бироз шошилди.
Юқумли касалликлар ҳали чекингани йўқ, одамлар касалхоналарга боришда давом этяпти, – деди Испания бош вазири Педро Санчес РИA Новостига берган интерьвюсида.
Маълумот ўрнида, Испанияда COVID-19 касаллигига қарши эмланган фуқаролар сони 21 миллиондан ошди.