Коронавирус учун янги тест бирданига 180 минг нафар кишини текшириш имконини беради

0
2588
Фото: omrf.org

Коронавирус учун янги тест бирданига 180 минг кишини текшириш имконини беради. Платформа 6 соат давомида маълумотларни аниқлаб беради – бу эса зарарланганлар сонига нисбатан тезроқ муносабат билдириш имкониятини беради.

Америка Қўшма Штатларида бир неча юз минг кишини бор йўғи 6 соат ичида бирданига тестдан ўтказиш имконини берадиган коронавирус учун янги тест намойиш этилди. Тизим навбатдаги 90 кун ичида 180 минг дона намуна учун таъминлаб берилишга тайёр.

FDA таъкидлашича, пандемия даврида махсус эълон қилинган янги қоидаларга кўра, OU Medicine лабораторияси коронавирус учун ўз диагностик тестларини яратишга ҳақли.

«COVID-19 учун тезкор тестдан ўтказиш нафақат мусбат натижали беморларни даволашни тезлаштиради, балки тиббиёт ходимларга уларнинг хавфсизлиги ва улар билан алоқада бўлган ҳар бир кишининг хавфсизлигини таъминлаш учун мунтазам равишда текширувдан ўтишига имкон беради. Кенгайтирилган шаклда тестдан ўтказиш, кўплаб беморларга ихтисослашган тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини беради», дея тадқиқотчилар таъкидламоқдалар.

Тестдан ўтказиш платформаси ўртача 6 соат ичида натижаларни чиқариб беради. Бу мусбат тест натижаси бўлган беморларни даволашни тезлаштиради. Тиббиёт соҳасидаги амалдорлар эса, АҚШда коронавирус тарқалишини тезкор равишда кузатиши мумкин бўлади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, тезкор тест, касалликни юқтирган одамлар сонини аниқлаш ва улар билан алоқада бўлган кишиларни кузатиш учун жуда муҳим аҳамиятга эгадир. OU Medicine эса, мамлакатда инфекцияланганлар сони минимал даражага тушгунча тестлар ишлаб чиқаришда давом этади. Бу эса давлатга пандемия авжи чиқиб тугаганидан кейин қачон ва қандай тарзда ишга қайтишни бошлаши мумкинлигини белгилаб беришда ёрдам беради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг