Шимолий Македонияда муҳожирлар контрабандаси билан шуғулланган олти киши ҳибсга олинди

0
798
Фото:euronews.com

Шимолий Македония полицияси Скопьеда фаолият юритаётган мигрантлар контрабандасининг уюшган гуруҳини қўлга олганини айтмоқда.

Хабар берилишича, жиноий гуруҳ ўзларини “алпинистлар” деб таништириб, Греция орқали Яқин Шарқдан қочқинларни олиб ўтмоқчи бўлган.

Пойтахт Скопьенинг ўн бир жойида, шунингдек Велес, Стип, Струмитса ва Валандово шаҳарларида тинтув ўтказилган. Шундан сўнг, 26 ёшдан 56 ёшгача бўлган олти нафар фуқаро ҳибсга олинган.

Мамлакат полицияси текширувлар чоғиида пул, мобил телефонлар, СИМ-карталар, ярим килограмм гиёҳванд модда ва бошқа шу каби ноқонуний ашъёларни мусодара қилган.

Муҳожирлар мамлакатга ноқонуний равишда қўшни Юнонистондан жанубий Гевгелия, Струмитса ва Демир Капия яқинидаги чегара орқали олиб келингани маълум бўлди.

Кейин муҳожирлар Сербия ва ЕИнинг йўловчи ҳамда юк ташувчи транспорт воситаларида ортга қайтариб юборилган.

Дарпвоқе, жиноий гуруҳнинг тўрт аъзоси “мигрант контрабандаси” остида қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Тергов доирасида яна уч нафар гумонланувчи қидирилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг