Москва яқинида самолёт фавқулодда қўнганидан сўнг Кремль қаҳрамон учувчиларини олқишлади

0
2328
Манба: Reuters

Кремль икки рус учувчисини қаҳрамон сифатида олқишлади. Улар Москва яқинидаги маккажўхори майдончасига 233 кишини олиб кетаётган самолётни қушлар билан тўқнашувдан кейин фавқулодда қўндиришган эди. Кремлдагилар уларни давлат мукофотлари билан тақдирланишларини айтишди.

Самолёт Москва яқинидаги ҳудуд Жуковский халқаро аеропортидан бир километр нарида қулаган.

Россия ахборот агентликлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўзларига кўра, 55 киши, шу жумладан 17 бола жароҳатланган, улардан олти нафари касалхонага ётқизилган.

Давлат телевидениесининг хабар беришича, ҳодиса «Раменское мўжизаси» деб номланган.

Баъзилар буни АҚШ авиакомпаниясининг 2009 йил Ню-Йоркдаги Гудзон дарёсига ғозлар подасини урилгандан кейин қулаган 1549-рейси билан солиштиришди.

«Биз одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган қаҳрамон учувчиларни табриклаймиз», деди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков. “Бунга шубҳа йўқ. Улар мукофотланадилар”, дея қўшимча қилди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг