“Митсубиси” ҳам Карлос Гонни ишдан бўшатди.

0
1701

Карлос Гон яна бир лавозимидан маҳрум бўлди. Бу хақида Евроньюс маълум қилмоқда.

Япониянинг “Митсубиси” автомобилсозлик концерни директорлар кенаши ҳам, уни раислик лавозимидан бўшатди. Кенгашнинг душанба куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари мажлисида шундай қарорга келинди.

Эслатиб ўтамиз, “Рено-Нисан-Митсубиси” альянси президенти Япония молиявий қонунчилигини бузишда гумон қилиниб Токиода қўлга олинган эди. “Митсубиси” бош директори Осаму Масуко Гоннинг бўшатилишини у ишончни йўқотгани, ўз вазифасини бошқа бажара олмаслиги, акс ҳолда бу компания обрўсига салбий таъсир кўрсатиши билан изоҳлади.

Ўтган ҳафатда Япониянинг яна бир автоконцерни – “Нисан” ҳам Карлос Гоннинг компания директорлар кенгаши раислигидан бўшатганди. Токио прокуратураси уни 2011 йилдан 2015 йилга қадар йиллик молиявий ҳисоботларни ўз даромадларини солиқлардан яшириш мақсадида қалбакилаштиришда айбламоқда.

Гон ҳозирча “Рено” директорлар кенгаши раиси лавозимида қолмоқда. Франция автомобилсозколик концерни юз берган можаро юзасидан ички суриштирувларни ўтказяпти. Топ-мененжернинг ўзи эса унга қаратилган барча айбловларни инкор қилмоқда.

Қатор оммавий ахборот воситаларида Карлос Гон “Рено” ҳамда “Нисан” компанияларини бирлаштиришга ҳаракат қилгани, аммо япония концерни раҳбарияти бунга қаршилик қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Уларга кўра, “Нисан” раҳбарлари бу келишувни тўхтатиш йўлларини излаган. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг