GM ходимлари сонини қисқартиради

0
1947

“Женерал моторс” ходимлар сони оммавий равишда қисқартирилишини эълон қилди. Бу хақда Euronews хабар бермоқда.

Расмий баёнотда билдирилишича, қайта ташкиллаштириш доирасида компания ходимларининг 15 % , жумладан, раҳбарият таркибидаги ҳар тўртинчи вакил ўз иш ўрнидан маҳрум бўлади.

Бу 8 минг нафаргача ходим дегани. GM бош директори Мэри Барра қарорни концерн бозор шароитларига мослашишга ҳаракат қилаётгани билан изоҳлади.

Энди электр қувватида ҳаракатланадиган автомашиналар ва ҳайдовчисиз машиналарга кўпроқ маблағлар йўналтирилади. Божхона божларининг оширилиши ҳам қисқартиришнинг омилларидан биридир.

“Женрал Моторс” АҚШдан ташқаридаги иккита корхонасини ёпмоқчи. Хабарларга кўра, ёпиладиган заводлардан бири Канадада жойлашган. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг